2018 йил Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Арсен Венгер жамоа мухлислари кўз ўнгида 22 йиллик фаолиятини якунлаганди.
2017/2018 йилги «Бёрнли» клубига қарши уй учрашуви Венгер учун сўнгги учрашув бўлиб қолганди. Тўғри, жамоа ундан кейин яна иккита ўйинни Венгер қўл остида ўтказди, лекин бу ўйинлар сафарда ўтказилганди. Шунинг учун, франциялик мутахассис "Бёрнли"га қарши ўйиндан кейин "Арсенал" клуби билан омма олдида хайрлашишга қарор қилганди.
Венгер Лондондаги фаолиятини 1996 йили «Хайбери» стадионида бошлаганди, 2018 йили эса «Эмирейтс Стэдиум»да якунлади.
«Арсенал» - «Бернли» жамоалари ўртасидаги учрашувда Венгер шогирдлари 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Хайрлашув ҳашаматли кўриниш олди. Учрашувнинг 75-дақиқасида Пьер-Эмерик Обамеянг гол киритиб, учрашув тақдирини ҳал қилганди ва ўйиндаги ўзининг дублини нишонлаганди.
Қайд этиш керакки, "Арсенал" клубининг Венгер қўл остидаги дастлабки уй голи 1996 йили Ли Диксон томонидан киритилганди ва орадан 21 йил 192 кун ўтиб, Пьер-Эмерик Обамеянг Арсен Венгер қўл остидаги сўнгги уй учрашувидаги голни киритганди.