Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништириб ўтамиз.

Алаба учун даъвогарлар ортмоқда

 

Мюнҳеннинг “Бавария” жамоаси универсал футболчиси Давид Алаба учун курашга Миланнинг “Интер” клуби ҳам қўшилди.

“Sport1” нашри берган хабарларга қараганда, шахсан Антонио Контенинг ўзи ҳимоянинг исталган нуқтасида тўп суришга қодир футболчини жамоада кўришни истамоқда.

Давид Алабанинг клуб билан тузган шартномаси 2021-йилда ўз якунига етади. Агар Мюнҳен жамоаси уни ёзда трансферга қўймасам австрялик футболчи келаси мавсумда эркин агент мақомини қўлга киритиши мумкин.

“Ювентус” ва “Челси” ҳимоячи алмашади

 

Туриннинг “Ювентус” жамоаси ҳимоячиси Алекс Сандро ёзда “Челси” футболчисига айланиши мумкин.

Бу ҳақида “Tuttosport” нашри маълум қилмоқда. Унга кўра, “зебралар” футболчисини “аристократлар” ҳимоячиси Эмерсон билан алмаштиришга тайёрланмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Саррининг ўзи Эмерсон учун Алекс Сандродан воз кечишга тайёр. Лондонда ҳам бразилиялик ҳимоячига талаб у қадар катта бўлмагани боис, бу трансфер амалга ошишга жуда яқин турибди.

Виллиан Қатарда?!

Англиянинг “Челси” жамоаси ярим ҳимоячиси Виллиан ёзда “Ал Дуҳайл” жамоаси билан шартнома имзолаши мумкин.

Бу ҳақида “Footmercato” нашри маълум қилмоқда. Манбанинг маълум қилишича, Қатар клуби бугунги кунда дунёнинг энг бадавлат жамоаларидан бири бўлиб, унда Меҳди Бенатиа ва Марио Манжукич сингари ижрочилар тўп сурмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Виллиан ёзда эркин агентга айланади ва ўзи истаган жамоа билан шартнома имзолаши мумкин.

Рома “Локомотив” билан музокаралар бошлайди

 

Римнинг “Рома” жамоаси ёзда “Локомотив” ярим ҳимоячиси Аликсей Миранчук билан шартнома имзолаши мумкин.

“Le Gazzeta Della Sport” нашри берган хабарларга қараганда, “бўрилар” 24 ёшли футболчи учун 20 миллион евро таклиф қилишга қарор қилган.

Айни дамда, футболчининг агенти “Рома”дан келиб тушган таклифни рад этганича йўқ, бироқ ҳозирча бу трансфер ҳақида расман эълон қилинмади.

“Юве” ўз услубида

 

Туриннинг “Ювентус” жамоаси ёзда “Рома” етакчиси Никола Заньолани қўлга киритишга уруниб кўради.

Calciomercato нашри берган хабарларга қараганда, “зебра”лар ёзда жамоани тарк этиши аниқ бўлиб улгурган Аарон Ремзининг ўрнини айнан Никола билан тўлдиришни режа қилишган.

Манбанинг маълум қилишича, “Ювентус” Заниола учун “Рома”га Бернардескини таклиф этмоқчи. Агар “Рома” бу таклифни рад этса, “Юве” қўшимча 20 миллион евро тўлашга ҳам рози.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 02:35, 08.05.2020.
Ўқилди: 8914 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.