Кириш Регистрация
01/11 00:45 Комо 1-5 Лацио
01/11 00:45 Рома 1-0 Торино
01/11 16:00 Локомотив 0-1 Насаф
01/11 18:15 Сўғдиёна 2-4 Сурхон
02/11 01:00 Алавес 1-0 Мальорка
02/11 15:00 Олимпик - Навбаҳор
02/11 17:15 Қизилқум - Динамо
02/11 17:30 Ньюкасл - Арсенал
02/11 18:00 Осасуна - Вальядолид
02/11 19:00 Болонья - Лечче
02/11 20:00 Борнмут - Манчестер Сити
02/11 20:00 Ипсвич - Лестер
02/11 20:00 Ливерпуль - Брайтон
02/11 20:00 Ноттингем Форест - Вест Хэм
02/11 20:00 Саутгемптон - Эвертон
02/11 20:15 Жирона - Леганес
02/11 22:00 Удинезе - Ювентус
02/11 22:30 Вильярреал - Райо Вальекано
02/11 22:30 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
03/11 00:45 Монца - Милан
03/11 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
03/11 16:00 Нефтчи - Бунёдкор
03/11 16:30 Наполи - Аталанта
03/11 18:00 Атлетико - Лас-Пальмас
03/11 18:15 Металлург - ОКМК
03/11 19:00 Торино - Фиорентина
03/11 19:00 Тоттенхэм - Астон Вилла
03/11 20:15 Барселона - Эспаньол
03/11 21:30 Ман. Юнайтед - Челси
03/11 22:00 Верона - Рома
03/11 22:30 Севилья - Реал Сосьедад

Жозени йиғлатган воқеа ва туннел сўнгидаги ёруғлик

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz карантин чоғида ҳам тиниб тинчимаётган “Тоттенхэм” устози Жозе Моуриньоинг “Sky Sports” ва “Marca” нашри журналистлари билан бўлган суҳбатда ўз фаолияти ҳақидаги таъсирли ва аламли лаҳзалар билан ўртоқлашди.

Футбол олами ҳақида

Мен футболни соғинаётганимни яшириб ўтирмайман. Шундай бўлса-да, инсонийлик юзасидан айтишим мумкинки, ҳозир унданда муҳимроқ омиллар мавжуд. Мен ўз ишимни эмас, ўз дунёимни соғиндим. Футбол менинг дунёим бўлишига қарамай, барчамиз сабрли бўлишимиз керак. Бу курашда барча бирдек ҳаракат қилиши даркор. Мен ўз яқинларини вирус сабабли йўқотган барча инсонларга ҳамдардлик билдираман.

Мавсумни якунланиши ҳақида

Мен туннелнинг сўнгида ёруғлик кўришга кўникиб қолганман. Агар биз қолган 10 тур учрашувларида майдонга тушсак, барча учун бирдек яхши бўлар эди. Бундан ташқари, бу учрашувлар премьер-лига учун ҳам жуда муҳим. Агар ўйинлар ёпиқ стадионда ўтказилса ҳам, бу мен учун учрашувлар ёпиқтарзда ўтказилаётганини билдирмайди. Аҳир, ўйинлар телетрансляция қилинади. Ойнаижаҳон ортида бу учрашувларни миллионлаб мухлислар томоша қилишади. Шундай экан, қачон биз бўш стадионларда тўп сурсак, улар аслида бўш эмаслигини англаб етишимиз керак бўлади.

Пандемия чоғидаги машғулотлар ҳақида

Барча учрашувлар тўхтатилиши олдиданбиз фуболчиларимизга уйда машғулот ўтказиш учун шароит яратиб бериш ишларини бошлаб юборган эдик. Орадан бир неча кун ўтиб биз қўрққан нарса содир бўлди. Эндиликда, ҳар футболчининг уйида биргаликда онлайн машқ ўтказишимиз учун техникалар бор. Клуб барчасини олдиндан режалаштиргани қўл келмоқда. Мен мана шундай қийин паллада ҳам бор эътиборини машғулотларга қаратаётган футболчиларим билан фахрланаман.

Илк АПЛ чемпионлигига 15 йил

Мен бу ҳақида ўйлашдан кўра, 4 бор АПЛда тенгсиз жамоанинг мураббийи бўлиш ҳақида бош қотиришни афзал кўраман. Ҳозирча 3 та чемпионлик чўнтагимда, энди яна бир бор бу ишни уддалашим лозим.

“Реал” билан 100 очко ва 2012-йилдаги чемпионлик ҳақида

Ўша мавсум менинг мураббийликдаги пик нуқтам эди дейишим қийин. Шунга қарамай, айнан ўша мавсумда биз “Барселона”нинг гегемонлигига буткул барҳам берган эдик. Бизнинг жамоа ўша даврда Европанинг энг кучли клуби эди. Биз рақиб жарима майдончасига ишонч, тезкорлик ва ортиқча комбинацияларсиз етиб бориш борасида чинакам профессионалларга айланган эдик. Биз нафақат Лигада ғолиб чиқдик, ҳатто Испания футбол тарихидан муқим ўрин ҳам эгалладик.

“Бавария”дан учралган аламли мағлубият

Тан олинг, ўша мавсумда “Реал” сайёрамизнинг энг кучли жамоаси эди. Шу сабабли, “Бавария”га бой берилган учрашув бизни ғамга солди. Афсуски, бу футбол ва унда барча нарса амалга ошиши мумкин. Роналду, Кака ва Рамос ўйин сўнггида пенальтилар сериясида аниқ зарба бера олишмади. Бу йигитлар футбол оламиннг монстрлари аслида, бироқ улар ҳам оддий инсон. Ўша оқшом илк бор аламдан кўз ёш тўккан эдим. Яхши эслайман, учрашувдан сўнг, мен ва айтор Каранка Мадриддаги уйим олдида машинада ўтирганча кўз ёш тўккан эдик. Бу жуда ва жуда аламли мағлубият бўлган эди. Сабаби, биз ўша чоғда дунёнинг энг кучли клубига айланган эдик.

“Реал”нинг чемпионлик мавсумидаги асосий фигураси?!

Мен қайсидир футболчини алоҳида кўрсатиб фикр билдиришдан доимо қочаман. У Роналду ёки бошқаси бўлишидан қатъи назар. “Реал”нинг мен бошқарган давридаги барча футболчилари профессионал эди. Уларнинг ҳар бири ғалаба қозонишни чин юракдан истагани учун ҳам биз Испанияда ўз гегемонлигимизни ўрнатганмиз. Ўша “Реал”нинг Кальехон ва Гранеро сингари футболчилари ёдимда яхши сақланиб қолган. Улар жамоанинг асосий футболчиси бўлишмасада, доимо ғалаба учун катта ҳисса қўшишар эди. Афсуски, ўша жамоа Чемпионлар лигасида зафар қучишга ҳақли эди.

Энг қадрли чемпионлик

Агар Португалиядаги ютуқларимни инобатга олмасак, “Интер”даги требл менинг шахсий “хет-трик”им сифатида тарихда қолди. Мен фаолиятим бошида Италия, Англия ва Испанияда чемпионликка эришишни истаган эдим. Амалда бу ишнинг уддасидан чиқдим. Мен ҳалигача бу мусобақаларда ғолиб чиққан ягона мураббий бўлиб турибман. Аслида, мен учун барча совринлар қадрли. Мен асосий мақсадим – футбол тарихида қолишни уддалаб бўлганман.

Ҳимоявий футбол ҳақида

Мен бу ҳақида айтишим керак бўлган барча сўзларни ишлатиб бўлганман. Тарих мавжуд экан, ҳеч ким тарихдан яхши сўзлай олмайди. Барча-барча ишларимиз тарихда қолади. Биз эришган ютуқлар аллақачон футбол тарих китобларидан жой олиб бўлди. Шу ўринда, мен тарбияланган йигитлар аллақачон футбол оламида машҳур шахсга айланиб бўлганини инобатга олсак, танлаган услубимдан сира афсусланмаслигим керак.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 05:59, 08.05.2020.
Ўқилди: 4875 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.