Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Рус футболининг чўққиси»

Баҳо:
+ | -

14 май — Санкт Петербургнинг “Зенит” клуби УЕФА кубогини қўлга киритган сана. 2008 йил. Ўзи ўша мавсумни рус футболининг чўққиси десак тўғри бўларди. Терма жамоа Европа миқёсида кучли тўртликдан ўрин олган ва ярим финалгача Нидерландияни мағлуб этгани ҳанузамки рус ишқибозининг ёдидан кўтарилмайди.

Бош мураббий Дик Адвокат бўлгани ҳолида "Зенит" УЕФА кубогида феноменал ўйинлар кўрсатди. Владислав Радимовнинг тўлишган даври, Андрей Аршавин отнинг устида, Роман Широков кашф этилган, жамоа сардори Анатолий Тимошчукнинг юлдузли онлари, Павел Погребнякни бир қатор клублар суриштираётган дамлар ва чемпионат тўпурарларидан бири Фотиҳ Теккенинг голлари ўша йилги мусобақани мутлақ "Зенит"га олиб берди.

"Зенит" "Сити оф Манчестер"да 14 май оқшомида "Глазго Рейнжерс"ни мағлуб этишидан олдиноқ турнир фаворити эканини кўрсатиб қўйганди.

Йўлида "Бавария"ни – 4:0 ҳисобидаги катта ҳисоб билан, "Байер" Ливеркузенни – унга ҳам тўртта гол, "Марсел"у "Вильярреал"ни доғда қолдириб чиққанидан ҳам билсак бўладики, бу йўл анча машаққатли йўл эди. Таққослаш учун айтаман: "Глазго" бу томондан "Вердер"ни, "Панатинаикос"ни, "Спортинг"ни ва "Фиорентина"ни доғда қолдирган. "Зенит"нинг чемпион бўлиши адолатдан эди аслида.

Ўйиннинг ўзига келадиган бўлсак, икки жамоа ҳам анча тартибли ҳаракатланган. Жисмоний томондан устунлиги сезилган питерликлар 72 дақиқалик сукунатни Денисовнинг голидан сўнг бузишга муваффақ бўлишган. Сўнгги дақиқаларда ҳаддан ташқари ҳужумга ўтиб кетган шотландлар қарши ҳужумдан жазоланишгани ёдимизда. Гол муаллифи – Зирянов эди. 2:0 ва "Зенит" суперкубокка, энди "Манчестер Юнайтед"ни махф этиш учун йўл олади. “Луи II" стадионидаги навбатдаги зафардан сўнг Россия терма жамоаси Евро-2008 да зўр ўйнамаслиги мумкин эмасди. Ҳаммаси давомий ва натижалар параллели тўғри.

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: @xayrulla_hamidov
Киритилди: 08:49, 14.05.2020.
Ўқилди: 4183 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3743]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2855]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1994]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1868]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1843]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1593]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1553]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1484]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1473]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.