«Челси» клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру фаолиятининг қолган қисмида ўз олдига қандай мақсадлар қўяётганини айтди. 33 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида Франция термаси сафида 39та гол урган.
«Франция термаси тарихида ўз изимни қолдиришни истайман. Мен терма сафида 97та ўйинда майдонга тушганман. Ушбу рақамни 100тага етказмоқчиман.
Голларим сони бўйича эса Мишель Платинининг натижасига 2та тўп қолди. Унинг кўрсаткичини янгилаш — менинг мақсадим. Келаси йилда эса Франция терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлишни истайман», - деди Жиру.
Эслатиб ўтамиз, афсонавий Платини Франция терма жамоаси сафида 41та гол урган.
Жирунинг «Челси» билан шатномаси 2021 йилга қадар тузилган.