Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Ўзбекистон футболни ривожлантиришнинг Хорватия моделини танламоқчи

Баҳо:
+1 | -

Кеча "Ориат Доно" радиосининг "Футбол плюс" дастурига интервью берган Ўзбекистон профессионал лигаси бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев кейинги йилларда мамлакатда футболни ривожлантириш учун Хорватия моделини танламоқчи эканини маълум қилди.

"Мен Ўзбекистонда футболни ривожлантиришнинг Хорватия моделини таклиф қилмоқчиман. Нима учун Хорватия? Биринчидан, кам пул сарфлаш орқали терма жамоани кучайтириш мумкин. Иккинчидан, клублар қўшимча пул топиш имкониятига эга бўлишади.

Бу қандай амалга оширилади? Барча клублари ўз академиялари орқали иқтидорли футболчиларни тарбиялаб, уларни хориж клублари трансфер қила бошлашади. Масалан, Хорватиянинг энг кучли футболчилари Европанинг топ-5 чемпионатларида, ўртача савиядаги ўйинчилари қитъанинг бошқа чемпионатларида, кучсиз футболчилари эса Осиё клубларида ўйнашади. Биз ҳам шундай йўлдан борсак, бундан фақат терма жамоамиз ютади. Таққослаш учун айтишим мумкин, Россия ўз футболи учун Хорватияга нисбатан 10 баравар кўп пул сарфлайди, аммо терма жамоа миёқсида хорватлар анча кучли ҳисобланади.

Ўзбекистон футболга ажратилаётган маблағ борасида Хитой, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари билан тенг кела олмайди. Шундай экан, фақатгина ўйинчиларни кучли клубларга трансфер қилиш орқали миллий жамоамизни кучайтиришимиз мумкин.

Бу эса клубларга яхшигина пул ишлаш имконини берса, хорижга йўл олган футболчиларимиз ўзларини юқори даромад билан таъминлайдилар", — деган мазмунда ўз ғоялари билан ўртоқлашди Диёр Имомхўжаев.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:01, 26.05.2020.
Ўқилди: 5804 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3451]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3296]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2517]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2473]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2156]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2037]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [1885]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1787]

«Арсенал» «Реал» ҳимоячисини харид қилмоқчи [1779]

«Челси» бир йўла уч нафар ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр [1670]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.