Каталониянинг «Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Артур Мело ўз келажаги борасида бир тўхтамга келди.
«Миш-мишлар ҳар доим мавжуд, бироқ, мени қизиқтираётган ягона вариант – «Барселона»да қолиш.
Ўзимни бу ерда жуда яхши ҳис қиляпман, жамоадан ва мураббийлар штабидан миннатдорман. Катта клубларнинг қизиқиши доим ёқимли бўлади, лекин мен «Барселона» таркибида узоқ йиллар мобайнида ўйнашни хоҳлайман. Мен бу ерда ҳар доим бўлишни хоҳлайман», – деди Артур ESPN билан суҳбатда.
Аввалроқ, «Барселона» Артурни «Ювентус» ярим ҳимоячиси Миралем Пьяничга алмаштириш истагида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.