"Валенсия" ўз таркибига "Интер" ярим ҳимоячиси Матиас Весинони қўшиб олмоқчи.
El Gol Digital нашрининг хабарига кўра, "кўршапалаклар" футболчи учун 20 миллион евро тўлашга тайёр. Аммо, бу нарх "нерадзуррилар"ни қониқтирмаяпти. "Интер" уругвайлик ҳавбек учун камида 30 миллион евро олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, шунингдек Весинога «Манчестер Юнайтед» ва «Эвертон» клублари ҳам қизиқиш билдиришмоқда.