Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Қайтаётган Ла Лиганинг янги тартиблари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Испания бош вазири Педро Санчес Ла Лига ва Сегунда 8 июнда қайтишини эълон қилди. Шундай бўлса ҳам чемпионат якуни одатдадигек бўлмайди.

Коронавирус пандемияси натижасида юзага келган чекловлар туфайли чемпионат янги форматда ўтказилади. Аллақачон Германияга кириб борган янгича футбол, икки ҳафтадан кейин Испанияни ҳам забт этади.

Жорий мавсум якуни ҳамда 2020/21 йилги мавсумнинг биринчи ярми қуйидаги тузатишлар асосида ўтиши белгилаб қўйилди.

1. Бўш трибуналарда ўтадиган ўйинлар
Ла Лига президенти Хавьер Тебас, апрелнинг сўнгги кунлари Испания Примера ва Сегунда клубларига раҳбарларига учрашувлар камида 2021 йилга қадар бўш стадионларда ўтиши кераклиги тўғрисидаги ҳукумат қарорини етказганди. Лекин, бу юриш ўз баённомасига эга бўлиши талаб қилинди. Шунингдек, стадионда хизмат кўрсатувчи ходимлар чеклови 100 кишидан ошмаслиги керак.

Демак, ўйинга стадионнинг ҳажмига қараб 200-230 киши кириши мумкин. Бунга қуйидаги шахслар киритилади:

1) Учрашув қайдномасидан жой олган 23 футболчи;
2) Бош мураббий ва унинг штаби;
3) Стадионнинг 3 нафар катта менежери;
4) Турли хил ҳокимият органлари (масалан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги) стадионга кириш учун рухсат этилиши керак;
5) Клубнинг тиббий штаби, техник ва хавфсизлик хизмати.

2. Тиббий текширувлар
Ўйиндан аввал коронавирусга топшириладиган мажбурий тестлардан ташқари, учрашув давомида ўйинни бевосита стадиондан кузатадиган инсонлар ҳарорат ўлчаш каби оддий тестлардан ҳам ўтишади. Буларнинг барчаси коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилади.

3. Гигиена ва форма
Баённомада келтирилишича, ўйинчилар танаффус вақтида либосларини, кийган экипировкаларини ўзгартириши, майдондан чиқиб кетаётганда ва ўйинга қўшилаётганда антисептик воситалардан фойдаланиши керак. Дезинфекция жамоанинг ҳар бир ўйинчиси қўлидан ўтиши лозим. Шунинг учун, спиртли антисептик геллар кийим алмаштириш хонаси, захира ўриндиғи ва тўртинчи ҳакамда бўлади. Захира ўриндиғи ҳудуди ҳам мусобақани максимал хавфсиз ўтиши учун махсус жиҳозланган бўлиши шарт. Захира футболчилари масофани сақлаган ҳолда ўтиришлари талаб этилади. Мураббийлар штаби, қайдномага киритилган ўйинчилар ниқоб тақишлари керак бўлади.

4. Саломлашиш ва қучоқлаб кўришиш бўлмайди
Ҳакам ва футболчиларнинг учрашувдан олдин ўтказадиган қўл бериб кўришиш анъанаси давом эттирилмайди. Энди бу тақиқланган. Гол нишонлаш пайтида қучоқлашиш ва ўйиндан кейинги қўл бериб сўрашиш ҳам мумкин эмас.

5. Бешта ўзгариш
ФИФА расман 90 дақиқа ичида 5 та ўзгариш, шунингдек, мусобақа регламентига кўра: кубок ўйинларининг қўшимча вақтида олтинчи алмаштиришни амалга оширишга рухсат берди.

Ўйин вақтини чўзилиб кетмаслиги учун клублар 3 уринишда имкониятларидан фойдаланишлари керак. Агар икки жамоа бир вақтда ўзгаришни амалга оширса, бу уч имкониятдан бири фойдаланилганини англатади. Амалга оширилмаган ўзгартиришлардан қўшимча вақтларда фойдаланиш мумкин. Алмаштирилган футболчи қайта майдонга тушиши тақиқланади.

6. VAR
VARдан фойдаланишни бекор қилинганига қарамай, Ҳакамлар қўмитаси президенти Веласко Карбальо 10 май куни Ла Лига ўйинлари вақтида видеотакрорлар тизимидан фойдаланилишини тасдиқлади. Барча ҳакамлар, хусусан: 4 рефери ва VARга жавобгар ҳакам ҳам ўйингача 48 соат қолганда коронавирус тестидан ўтказилади. Ўйиндан аввал эса тана ҳарорати ўлчанади.

7. Тиғиз тақвим
Ла Лига ва Испания футболчилар ассоциацияси биргина тиғиз тақвим борасида келиша олишмаяпти. Футболчилар бирлашмаси ўз розилигини берганича йўқ. Кўплаб ўйинчилар беллашувлар жуда қисқа вақт ичида ўтказилишига қарши.

Манба: sports.ru
Киритилди: 15:35, 27.05.2020.
Ўқилди: 5783 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.