Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Суперлига рестарти яқин! Сўнгги кунларнинг энг муҳим хабарлари

Баҳо:
+ | -

Гўёки, бир жойга узоқ вақт тўпланган сув тўғонни бузиб, ўз йўлида катта тезлик билан давом этгандек.  Ҳар куни 2та, 3та янги ва муҳим хабарлар чиқмоқда. Биз уларни жамлаб, таснифлаб чиқдик.

Тайинловлар:

- "Андижон" жамоасини Виктор Кумиков қабул қилиб олди. Россиялик мутахассис олдига жамоани тезроқ хавфли ҳудуддан олиб чиқиб кетиш вазифаси қўйилган.

-  "Қизилқум"да ҳам мураббий ўзгарди. Ҳамиджон Актамов жамоа бош мураббийлигидан кетгани борасида гап-сўзлар юрганди. "Қизилқум" ПФК президенти Ҳасан Рўзиевнинг бизга маʼлум қилишича, жамоа Александр Хомяков билан музокара олиб борган. Аммо Хомяков маʼлум вақт таʼтилга чиқишини айтган. Шундан сўнг, туркманистонлик мутахассис Тачмурод Агамуродов билан келишувга эришилган. "Қизилқум"да ҳам жадвалдаги аҳволи яхши эмас.

-  "Бухоро" ФКда раҳбарият ўзгарди. "Бухоро" футбол клубининг янги бош директори этиб футбол соҳасида кўп йиллардан бери фаолият юритиб келаётган Рустамов Алишер Ҳикматович этиб тайинланди. Маʼлумот ўрнида, Алишер Ҳикматович, 2016 йил "Бухоро" футбол клуби директори (ўша мавсум жамоа 4-ўринни эгаллаган) вазифасида фаолият юритган, 2019 йил "Сурхон" футбол клуби бош директори ўринбосари лавозимида, ҳозирга қадар эса "Пахтакор" жамоаси маркетинг бўлимида фаолият олиб борган.

Ўртоқлик ўйинлари

Суперлига жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишмоқда. Бу узоқ вақт ўйин амалиётисиз қолган футболчилар учун тўп ва майдонни ҳис қилишлари учун жуда муҳим.

- Назорат ўйини. "Локомотив" — АГМК 0:1.

Гол: Миржамол Қосимов (40)

- Суперлига рестартига Янгиер шаҳрида тайёргарлик кўраётган Виктор Кумиков бошчилигидаги "Андижон" жамоаси кеча биринчи лига вакили "Нефтгазмонтаж" клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. "Андижон" сафида киритилган голларга Абдуллоҳ Олимов, Фарҳод Бекмуратов ва Бахтиёр Қосимовлар муаллифлик қилишди.

- Назорат учрашуви. "Насаф" – "Шўртан" 2:1 (2:1). 06.06.2020 й. "Марказий" стадион.

Голлар: Бобир Абдухолиқов (15), Марко Станоевич (27) – Шокир ЙЎлдошев (23)

- Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" – 2:1 (0:1).

Голлар: Шоҳназар Норбеков (48), Аваз Маматхўжаев (78). - Аббос Ғуломов (25).

Суперлиганинг қолган жамоалари ҳам йиғин ва назорат баҳсларида майдонга тушишмоқда.

Яна бир ҳолат, катта танаффусдан кейин машғулотларга киришган футболчиларда кутилмаган жароҳатлар кўпайган. Бу кутилганди. Вақт ўтиши билан барчаси жойига тушиб кетиши шубҳасиз.

Асосий масала чемпионатни бошлаб олиш. Бу йўлда ташкилотчиларга омад тилаймиз, футболчи ва мураббийлардан эса карантир қоидаларига риоя қилиб, масофани сақлаб, эҳтиёткор бўлишларини сўраб қолардик. Сабаби, барчаси  уларга боғлиқ. Жуда катта вақт футболсиз яшадик. Кичик хато яна бу санани ортга суриб юбориши мумкин. Сиз ҳам ўзингизни асранг!!!

Зуҳриддин Қиличев

Киритилди: 14:11, 07.06.2020.
Ўқилди: 4234 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.