Кириш Регистрация

"Apex Insurance" суғурта компанияси билан навбатдаги лойиҳа амалга оширилди

Баҳо:
+ | -

"Apex Insurance" суғурта компанияси билан навбатдаги лойиҳа амалга оширилди

“Apex Insurance” суғурта компанияси билан ҳомийлик шартномаси имзолаган Профессионал футбол лигаси клубларга навбатдаги енгилликни яратиб беради.

Маълумки, футболчиларнинг майдонда жароҳат олмасликларини ҳеч ким кафолатлай олмайди. Шу боис, ЎзПФЛ сўнгги йилларда футболчи, мураббий, ҳакам ва назоратчиларни суғурталаш ишларини амалга ошириб келмоқда.

Жумладан, жорий йигли мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган Суперлига, У-21, Про-лига, Биринчи лига, аёллар Олий лигаси, футзал Олий лигаси мусобақаларида иштирок этувчи барча спортчи (футболчи)лар ҳамда ушбу мусобақаларни бошқарувчи ҳакам ва назоратчиларини бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш айнан “Апех Инсуранcе” томонидан амалга оширилади.

Бунда “Апех Инсуранcе” ҳар бир футболчига 25 миллион, мураббийга 20 миллион, ҳакам ва назоратчиларга 10 миллион сўмлик суғурта полисларини тақдим этади. Унинг ёрдамида футболчи, мураббий, ҳакам ва назоратчилар эҳтимолий жароҳатлар учун моддий таъминотга эга бўлади.

Қайд этиш жоиз, ўтган мавсум футболчиларга 10 миллион сўмлик суғурта полислари тақдим этилган эди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 19:15, 08.06.2020.
Ўқилди: 2276 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6331]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5211]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3546]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2637]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2207]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2138]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2132]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2086]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2070]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2014]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.