Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Бахтиёр Ашурматов: "Бунёдкор" ҳақли ғалабага эришди"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов учрашув ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Очиғи, 3 ой давомида футбол ўйнамадик. “Навбаҳор” билан ўртоқликдан кейин жамоамиз ҳолати яхши деб ўйлаган эдим. Лекин, расмий ўйин барибир бошқача эканини кўрсатиб берди. “Бунёдкор” тўп назорати бўйича кучли эканини исботлади ва амалда ҳақли ғалабага эришди.

Балки, таркиб танлашда адашгандирман. Қатор чизиқларда тенг кучли ўйинчилар бор. Аммо, шу таркибда тўхталдик. Мезбонлар чуқур ҳимояланишга мажбур қилди ва бу амалда ўз натижасини кўрсатди. Бугунги ўйинга муносиб тайёргарлик кўрган эдик. Ҳамма режамизни амалга ошира олмадик. Фикримча, йигитларимиз ҳам камида дуранг учун меҳнат қилишган эди”, – деди Ашурматов.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:04, 13.06.2020.
Ўқилди: 3918 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола «Манчестер Сити»нинг айби аниқланганидан сўнг баёнот берди [5177]

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [4212]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [3546]

Фабрицио Романо «Олтин тўп» учун икки асосий фаворитни атади [3399]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [2799]

Каннаваро Сурияга қарши ўйин олдидан таркибдаги йўқотишларни айтди [2755]

Финал қўлдан чиқди: Ўзбекистон Японияга драматик баҳсда имкониятни бой берди [2593]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2373]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2303]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [2276]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик