Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

21 йил деганда эришилган ғалаба, пенальти ва дуранглар серияси, "рельс"дан чиққан "Локомотив" ва бошқа воқеалар — Суперлигада тур якунлари

Баҳо:
+ | -

Узоқ танаффусдан сўнг ишқибозлар интиқиб кутган футбол мавсуми "рестарт" олди. Дам олиш кунлари ва душанба куни ўтган Ўзбекистон Суперлигаси 4-тур баҳслари анча шиддатли, кутилмаган ва қизиқарли воқеаларга бой ўтди.

14 июнда “Миллий“ стадионда меҳмон бўлган "Қўқон-1912" бутунлай иккинчи рақамли жамоа бўлиб намойиш этган, ўта эҳтиёткор футболи эвазига "Бунёдкор"га имкониятини бой берди 1:0.
Навоийда кечган, "Қизилқум" ва "АГМК" жамоалари ўртасидаги учрашувда, Эркин Байдуллаев, Мате Ватсадзелар қаторида собиқ жамоасига қарши майдонга тушган Элгужа Григалашвилининг ягона голи Олмалиқликларга кичик ғалабани келтирди 0:1.

Дам олиш кунида эса кутилмаганда, чемпионат етакчиси, Шота Алверадзи қўл остидаги жамоа, Жиззахда мағлубиятга учради. Белгиланган пенальтидан фойдалана олмаган Шоҳруз Норхонов, ўйиндан гол киритиб, ўз жамоасига 21 йил деганда ўзаро ўйинлардаги ғалабани келтирди. "Сўғдиёна" ва "Пахтакор" 1:0.

Ўша куни, Қаршидаги баҳс ҳам кутилганидек турнинг марказий учрашуви мақомида ўтди. Бир эмас, икки марта 11 метрдан дарвозага кирмаган тўп. Аммо, 4 та гол. "Насаф" ва "Навбаҳор" 2:2. Якунда, жанговор дуранг.

Душанбада мухлислар тур доирасидаги 3 та ўйинга гувоҳ бўлишди. Даставвал, Термизда, Баҳром Ҳайдаров жамоаси "Машъал"га қарши дуранг қайд этди 2:2. Шу тариқа "Сурхон"нинг Муборакликларга қарши Термиздаги мағлубиятсиз ўйинлари кўрсатгичи сақланиб қолди.

"Бухоро" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги ўйин, маълум сабабларга кўра Муборакдаги ўйингоҳда бўлиб ўтди. Норхонов, Эшмуродов, Турғунбоелардан фарқли равишда Жамшид Ҳасанов белгиланган иккала пеналтьни ҳам голга айлантирди. Мезбон сифатида ҳаракат қилган Бухороликлар эса иродали ўйин намойиш этиб, сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолишди. Умумий ҳисоб 2:2.

Пойтахтда меҳмон бўлган Андрей Шипилов шогирдлари "темирйўлчилар" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаб, рақибга ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Игнати Нестеров дарвозасига Шаҳзод Убайдуллаев томонидан киритилган гол эса нафақат ўйин балки, тур безагига айланди. Якунда, "Локомотив" ва "Металлург" 0:3.

Дадажон Фозилжонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:20, 16.06.2020.
Ўқилди: 5038 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.