Яқиндагина Жасурбекнинг “Локомотив” клубига ўтиши борасидаги миш-мишлар қулоғимга чалиниб қолди. Тўғриси, бундан қувондим. Сабаби у ёш, вундеркинд, тезкор ва жуда фойдали футболчи эканлигидан хабарим бор эди. Кейинроқ унинг агенти сифатида Белоус фаолият олиб бораётганидан хабар топдим. Ушбу трансфер ҳақида қизиқ фактларни бир жойга жамлашга уруниб кўраман.
Тан олиш лозим, Жасур умуман номи чиқмаган футболчи эмас. У таниқли нашрлар томонидан сайёрамизнинг энг кучли ёш футболчилари рўйхатига киритилган дунё даражасидаги "юлдузча"! Бежизга уни декабрь ойида Италия клуби кўрикдан ўтказгани йўқ. Қаҳрамонимиз “А Серия”га йўл олиши тахмин қилинаётган “Бенавенто” сафида 1 ой машғулот ўтказди ва клуб устози – Филиппо Инзагида илқ таассурот қолдирди. Кейинроқ, Италия нашрлари унинг “А Серия” орқали “Лестер”га ўтиши борасида ёзишди. Инзагининг ўзи бу трансфер билан шуғулланиши борасида маълумотлар берилди, бироқ COVID-19 сабабли барча режалар барбод бўлди. Кейинроқ, йигитча АПЛда тўп суриш орзуси бор эканлиги ҳақида маҳалий нашрлар учун интервью ҳам берди.
Ўзбек футболи
Ўзбек футболи деганда, кўз олдимга “Локомотив” шарафини ҳимоя қилган 3 та футболчи келади. Улардан бири Денисов бўлса, қолган иккитаси яқин тарихдаги Пашинин ва Маминовдир. Айни дамда, клуб сферасида иш олиб бораётган Маминов Жасурнинг мураббийлари билан бир пайтлар терма жамоа шарафини ҳимоя қилгани боис, кўплаб “Локомотив” жамоаси мухлислари бу трансфернинг ортида Маминов турибди деб ўйламоқда. Аслида ундай эмас. Маълум бўлишича, Жасурбек Жалолиддиновнинг биринчи устози рус футбол фанатлари учун таниш бўлган Миржалол Қосимов саналади. Айнан Миржалол Қўшоқович уни турли ёшлардаги жамоалардаги ўсишини кузатиб борган ва футболчи бўлиб етишишида катта ҳисса қўшган шахс саналади.
Бу трансфер билан ким шуғулланмоқда?
Айни дамда, Лосюк Ғарбий Европада селекция ишларини олиб бормоқда. Шу сабабли, Белоус бор эътиборини марказроққа қаратган кўринади. Кўплаб нашрлар Белоусни Жасурнинг агенти деб тахмин қилмоқда. Аслида, у Жалолиддинов учун агентдан ҳам яқинроқ. У Stadion.uz учун берган интервьюсида, агенти билан жуда яқин бўлиб кетгани ҳақида тўлқинланиб сўзлаган эди. Шу ўринда яна бир қизиқ факт. Бугунги кунда “Бунёдкор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Вадим Абрамов ҳам Белоус билан қалин дўстлар саналади. Шундга қарамай, Жасурнинг трансферини устида Soccer Career Agency компанияси иш олиб бормоқда. Ваҳоланки, бу компанияга Белоуснинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Шу ўринда, Белоуснинг Тошкент клуби билан доимо алоқада бўлишига доир қизиқарли факт билан танишинг. Бежизга “қалдирғочлар”ни Осиё “Барселона”си деб таърифлашмаган. Ўз вақтида бу клуб Каталониянинг “Барселона”си билан жуда яқин муносабатлар ўрнатган. Ривалдонинг “Бунёкор”га ўтишига ҳам “Барса” кўндиргани ҳақидаги маълумотлар мавжуд. Собиқ президентнинг қизи даврида бу клуб бюджет борасида Осиёда энг бақувват жамоалардан бири эди. Ўша даврларда клуб “Барселона” билан ўртоқлик учрашуви ўтказишга ҳам муваффақ бўлган. Айнан шу йиллар оралиғида кутилмаганда Белоус ҳам “Барселона” билан яхши алоқалар ўрнатади ва Лопесни Москвага кўчириб олиб келади. Кейинчалик, клуб сферасида иш олиб бораётган Бакеронинг ҳам Москвага кўчиб ўтиши ҳақида миш-мишлар тарқалади, бироқ якунда бу амалга ошмайди. Бундан кўриниб турибдики, Белоуснинг “Бунёдкор” ва Жасурбек билан алоқалари жуда яхши. Шу сабабли, бу трансфернинг амалга ошиши деярли ҳал этиб бўлинган масала. Баъзи нашрлари Жасурбек учун “темирйўлчилар” 900 минг евродан воз кечиши ҳақида ёзмоқда. Катта эҳтимол билан бизникилар 500 минг еврога тошкентликларни кўндиришса, ажаб эмас.