"Ювентус" ярим ҳимоячиси Сами Хедира олган жароҳати туфайли мавсум охиригача сафдан чиқди.
Унинг болдир ва товон қисмини боғлаб турувчи пайи жароҳат олган. "Gazzetta dello Sport" тарқатган хабарга кўра, унинг тикланиши учун 2 ой вақт керак бўлади. Бу вақтга келиб А сериянинг жорий мавсуми, ҳаттоки Европа чемпионлар лигаси ҳам якунига етади.
Мавсум сўнгида эса германиялик футболчи "Ювентус"ни тарк этади. У фаолиятини MLSда давом эттириши кутилмоқда.