Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Суперлига. «Металлург»нинг сафардаги ғалабали серияси давом этади

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 5-тури доирасида "Андижон" ўз уйида "Металлург"ни қабул қилди.

Учрашув мезбонларнинг кенг фронт бўйлаб ҳужумлари билан бошланди. “Металлург” бу ҳолатни олдинда кутган эди. Шунинг учун ҳам қарийб ўн дақиқача асосий эътибор ҳимояга қаратилди. Жуда уюшқоқлик билан ўйнаган Андрей Шипилов шогирдлари дастлабки дақиқалардаги тазйиқдан устамонлик билан чиқиб кетишди. Аста секин ўйин тенглашди. Тўп назоратини қўлга олган ҳамшаҳарларимиз ўз маҳоратларини намойиш эта боришди ва биринчи бўлимнинг иккинчи қисмига келиб мезбонларни ортга чекинишга мажбур этишди.

Учрашувда ҳисоб 36-дақиқада очилди. “Металлург” ўнг қанотдан чиройли қарши ҳужумни амалга оширди. Шаҳзодбек Убайдуллаев тўпни жарима майдонига узатиб берди. Ҳимоячилардан қайтган тўпни Исматуллаев эгаллаб олди ва қулай вазиятда турган Андреевга ташлади. Станиславнинг кучли зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига, сўнгра дарвозабоннинг қўлига тегиб, тўсин тагидан тўрга бориб тушди.

Биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган сониялар якунланиб бораётган бир пайтда эса қарши ҳужумда пенальти ишладик. Бу стандарт вазиятдан ҳам Станислав Андреев унумли фойдаланди – 0:2.

Иккинчи бўлимни меҳмонлар жуда хотиржамлик билан бошлашди. Иккита тўп фарқи “Металлург” футболчиларининг ўз кучларига бўлган ишончини янада оширганди. Мезбонларнинг эса тайм бошида бир йўла уч нафар футболчисини алмаштириши ҳам ёрдам бермади. Тўп назорати бекободликлар томонида бўлди. Мезбонларнинг фарқни қисқартиришига нисбатан меҳмонларда фарқни ошириш имконияти кўпроқ бўлди. Ҳар иккала мураббий иккинчи таймда ўйинчиларни алмаштириш имкониятидан максимал фойдаланишди. Тажрибали футболчиларимиз эса ғалабани сақлаб қолишди.

Coca Cola Суперлига. 5-тур.
“Андижон” – “Металлург” – 0:2 (0:2).
Андижон шаҳри. “Соғлом Авлод” стадиони. 21 июнь 2020 йил.
Голлар: Станислав Андреев (36, 45+1)
"Андижон": 1. Аслан Аҳроров, 3. Азамат Исроилов (9. Эммануэль Аривачука, 46), 4. Фарҳод Мираҳматов, 5. Хушнуд Авилов (77. Жаҳонгир Абдувалиев, 74), 7. Жамшид Ҳасанов, 8. Фарҳод Бекмуратов, 11. Сирож Мелиев (14. Ибе Окоро, 46), 17. Абдуллоҳ Олимов (70. Нодир Мавлонов, 68), 22. Усмонали Исмоналиев, 23. Тимур Усманов (10. Артем Литвяков, 46), 88. Дмитро Зозуля.
"Металлург": 12. Александр Лобанов, 5. Аббос Отахонов, 7. Дониёр Нарзуллаев, 8. Саламат Қуттибаев (20. Худойшукур Саттров, 65) 10. Шаҳзодбек Убайдуллаев (15. Зоҳид Абдуллаев, 65), 21. Камолиддин Тожиев, 23. Абдураҳмон Абдулҳақов (14. Аброрбек Тошқўзиев, 64), 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 28. Станислав Андреев, 88. Евгений Чумак (77. Муҳаммад Исаев, 83).
Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Ғайрат Жўраев.
Назоратчи: Игорь Нехочин.
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 21:46, 21.06.2020.
Ўқилди: 3347 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [8764]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2693]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1837]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1680]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1651]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1575]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1462]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1291]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1286]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1258]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик