Нидерландиялик вингер Энтони Мусаба расман "Монако" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, 19 ёшли футболчи монегаскликлар билан 5 йиллик шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум футболчи НЕК сафида Нидерландия чемпионатида 7та гол уриб, 5та голга ассистентлик қилган.