Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Никола “Ювентус”да?!

 

Италиянинг “Фиорентина” клуби ҳимоячиси Никола Миленкович ёзда Туринга кўчиб ўтиши мумкин.

ТМWнашрининг маълум қилишича, марказий ҳимоячи билан “Ювентус” жамоаси жиддий қизиқиб қолган. Клуб ўз футболчисини 45 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли серб билан шунингдек “Милан”, “Наполи” ва ПСЖ жамоалари ҳам қизиқиб қолган.

“Арсенал”дан ажойиб таклиф

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси “Челси” вингери Виллианга ажойиб шартнома таклиф этди.

"Daily Mail" нашрининг маълум қилишича, “кононирлар” ёзда эркин агентга айланиши кутилаётган бразилияликка ҳафтасига 250 минг евро маош кўрсатилган шартнома таклиф этди. Ҳозирча, футболчи “Челси” билан музокараларни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Виллиан бу мавсумда АПЛнинг 30 та ўйинида майдонга тушди ва 6 та гол+6 та ассистга муаллифлик қилди.

Кепадан “қутулишнинг” иложи бор

 

Лондоннинг “Челси” жамоаси      дарвозабони Кепа Аррисабалага ёзда Испанияга қайтиб кетиши мумкин.

"Маrca" нашрининг маълум қилишича, 25 ёшли дарвозабон билан “Валенсия” клуби шартнома имзолаш ниятида. “Кўршапалаклар” кипперни икки мавсумга ижарага олишни ва ижара сўнггида дарвозабонни сотиб олишни режа қилишган.

Эслатиб ўтамиз, “аристократлар” 2018-йилда Кепа учун “Атлетик Билбао”га 80 миллион евро тўлаб берган эди.

Доннарумма нима қилмоқчи?

 

Миланнинг “Милан” жамоаси дарвозабони Жанлуижжи Доннарумма келажаги борасида қарор қабул қилди.

Унга кўра, дарвозабон бир нечта грандлар нишонида турганига қарамай, фаолиятини “Милан”да давом эттирмоқчи.

“Le Gazzeta Della Sport”нинг маълум қилишича, 21 ёшли дарвозабон тез орада “россонери”лар билан шартномани 4 йилга узайтиради. Манбанинг маълум қилишича, агар шартнома имзоланса, италиялик йигитчанинг йиллик маоши 6 миллиондан 7,5 миллионгача кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, бу шартнома келаси ҳафтада имзоланиши мумкин. Футболчининг агенти Мино Раёла айни дамда раҳбарият билан музокараларни бошлаб юборган.

Хамес Италияда?!

 

Мадридннинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ёзда “А серия” клубига ўтиши мумкин.

АS нашрининг маълум қилишича, колумбиялик футболчи билан “Наполи” шартнома имзолашга тайёр.

Манбанинг маълум қилишича, “қироллик клуби” Родригес борасида қарор қабул қилган ва уни биринчи имкон бўлиши билан сотиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, шартномаси 2021-йилда ўз якунига етиши кўзда тутилган футболчи билан “Атлетико Мадрид” ҳам жиддий қизиқиб қолган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 10:18, 27.06.2020.
Ўқилди: 12120 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.