Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

РПЛ «Ростов» «Арсенал»ни мағлуб этди, Шомуродовдан ассист (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

"Ростов" клубига Россия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган «Арсенал»га қарши ўйинда асосий таркиб билан ўйнашга рухсат этилди.

Ростовликлар бу имкониятдан фойдаланиб, ўз ҳисобларига муҳим 3 очкони ёзиб қўйишди. Мезбонлар биринчи дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Павел Мамаев рақиб посбони қайтарган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Баҳснинг 17-дақиқасида Карпин шогирдлари иккинчи тўпни киритишди. Шомуродовнинг идеал узатмасидан кейин Ионов бош билан "Арсенал" дарвозасини ишғол қилди.

Учрашувнинг 51-дақиқасида бу сафар Черновнинг узатмасидан кейин Шомуродов бош билан нақ "тўққизлик" томон аниқ зарба берди. "Канонирлар" посбони ўта қийин зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Орадан 7 дақиқа ўтиб меҳмонлар ҳисобдаги фарқни қисқартиришди. Жарима майдони маркази томон берилган узатмани Луценко бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

"Ростов" ушбу ғалабани сақлаб қолди ҳамда 41 очко билан жадвалда 3-ўринга кўтарилиб олди. Шунча очко жамғарган "Краснодар" ҳисобида эса 2та захира ўйини бор.

РПЛ, 24-тур
Ростов – Арсенал Тула 2:1 (2:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 1 Мамаев, 2:0 – 17 Ионов, 2:1 – 58 Луценко.
Ростов – Песьяков, Козлов, Чистяков, Осипенко, Чернов, Саплинов (Байрамян, 67), Мамаев, Ионов (Долгов, 88), Глебов, Зайнутдинов (Черкес, 88), Шомуродов (Прошляков, 52).
Арсенал Тула – Лодыгин, Хагуш (Ковалев, 67), Денисов, Григалава, Альварес (Володько, 77), Ломовицкий (Горбатенко, 59), Чаушич (Кангва, 67), Лесовой, Костадинов, Кангва (Банда, 78), Луценко.
Огоҳлантиришлар: Денисов (10), Лесовой (57), Глебов (62), Козлов (66), Горбатенко (70), Прошляков (76), Ковалев (77), Кангва (90).
Четлатиш: Прошляков (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:59, 28.06.2020.
Ўқилди: 5184 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.