Кириш Регистрация

«Реал» футболчиси «Интер»га ўтадиган бўлди

Баҳо:
+ | -

«Боруссия Д» сафида ижара асосида тўп сураётган «Реал» ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий фаолиятини «Интер»да давом эттиради.

Италиялик журналист Жанлука ди Марционинг хабар қилишича, томонлар келишувга яқин турибди. Миланликлар трансфер учун 40 миллион евро сарфлайди. Шунингдек, 5 миллион евро бонус ҳам назарда тутилган. Музокаралар ҳали поёнига етмаган, таъкидланишича, 27 июнь ҳал қилувчи кун бўлади.

Манбада айтилишича, марокашлик футболчига «Манчестер Сити» ва «Бавария»дан ҳам қизиқиш бўлган. Икки клуб ҳам футболчи учун 60 миллион евродан воз кечишга ва Ҳакимийнинг ўзига йилига 5 миллиондан ортиқ маош тўлашга рози бўлган. Бироқ Ашрафнинг ўзи «Интер» вариантини танлаган.

Bild нашри журналисти «Бавария» Ҳакимийга кўпроқ маош таклиф қилгани ҳақидаги хабарни инкор қилган.

Ҳакимий Бундеслига жорий мавсумида 32 ўйин ўтказиб, бешта гол ва 10 та голли узатма муаллифига айланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 01:02, 28.06.2020.
Ўқилди: 9516 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик