Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Даврон Файзиев: "Агар "Реал" бугун ғалаба қозонса..."

Баҳо:
+ | -

Спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев бугун бўлиб ўтадиган Ла Лига навбатдаги туридан ўрин олган "Эспаньол" ва "Реал" тўқнашуви ҳақида фикр билдирди.

"Бугун Испанияда турнир жадвалининг биринчи ва охирги ўринларидаги клублар тўқнаш келишади. Бироқ лидер жамоани яққол фаворит дейишга шошилмай турамиз. Чунки "Эспаньол" биргина ғалаба билан хавфли зонадан чиқиб кетиши мумкин. Каталонияликлар ўзини деворга тақалган ярадор йиртқичдек тутиши мумкин. Бундай вазиятда рақибга сакраш варианти қолади, холос.

"Реал"да, аксинча, ишлар маромида. "Барселона" дуранг ўйнади. "Реал" бугун ютса, 3 очко фарқ билан олдинга ўтиб кетади. Ана шу хотаржамлик Зидан йигитларини чалғитиб қўймаса “душман тарафда”, яъни Каталония ўлкасида ғолиб бўлиб қайтиши мумкин.

"Эспаньол" ҳамшаҳарлари учун ўйнамайди (аввал ҳам ўйнамаган), ўзи учун ўйнайди, чунки улар жар ёқасида. Бугунги шарҳлайдиган ўйинимда бошқа интрига топиш қийин. Барчамиз билиб турибмиз, Реал бугун яққол фаворит", — дея фикр юритди Даврон Файзиев.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув бугун Тошкент вақти билан 00:50 да старт олади.

Манба: t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 16:02, 28.06.2020.
Ўқилди: 15453 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик