Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Миржалол Қосимов: "Ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз"

Баҳо:
+ | -

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов "Насаф"га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрлар билан ўртоқлашди.

— Бир-бирига мос иккала жамоа жанговор руҳда қизиқарли беллашувни тақдим этди. Ўйин тезкорликда ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Ҳар иккала жамоа мазкур баҳсга қадар мағлубиятсиз келди. Бу ҳам ўйин аҳамиятини оширди. Муҳим ва турнинг марказий беллашувида керакли ғалабани қўлга киритдик. "Насаф" доимгидек яхши шаклланган жамоа. Қаршидаги академия бир текисда ишламоқда ва доим иқтидорли ёшлар таркибни муносиб тўлдириб турибди. Рўзиқул Бердиев доим таркибни яхши шакллантириб келмоқда. Бугунги ғалабадан хурсандман. Қолаверса, бизни ойнаи-жаҳон орқали кўриб, бизга далда бўлиб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Ўйинларимизни Олмалиқдаги маҳаллий АГМК каналида ҳам такрор узатишмоқда ва улар бизнинг ғалабаларимиздан хурсанд. Бу аввало жамоамизнинг меҳнати самараси. Ишқибозларимизнинг хурсандчилиги ва эътибори жамоамизни янада руҳлантиради. Ҳозирги пандемия туфайли карантин даврида улар стадионда кела олишмайди. Лекин биз уларнинг қўллаб-қувватлови ва далдасини доим ҳис қилиб турибмиз. Фурсатдан фойдаланиб, ўйин бошидан то охирига қадар майдонда курашган барча йигитларга раҳмат айтаман. Шунингдек, клубимизга бефарқ бўлмаган барча инсонларга, раҳбариятга миннатдорчилик билдираман.

"Насаф"да Бозоров ва Кенжабоев сингари тезкор футболчилар тушганидан сўнг майдонга Раҳмонов туширдим. Жўраев эса ҳимоядан таянч ҳудудига чиқди. Бу орқали ҳимоя ва ўртани янгиладик. Ўйлайманки, захирадан майдонга тушган барча футболчилар ўйинда ўз ҳиссаларини қўшиб, бир-бирларини майдонда тўлдириб туришди.

Игорь Зонич жароҳатидан фориғ бўлган. Зонич ўйинга тайёр. Нега тушмаганига келсак, аввало ҳар бир учрашувга рақибдан келиб чиқиб таркиб танланади ва марказни ҳар ўйинда алмаштириб, ротация қилиб бўлмайди. Ўтган ўйинда ҳам Жўраев ва Йўлдошев тандеми ёмон ўйнамаганди. Мавсум узун, ҳали барча футболчилар ўз имкониятларини олишади ва жамоамиз ғалабаларига ўз ҳиссаларини қўшишади, деган умиддаман. Масалан, Турсунов ҳам ўйин пайтда безовталанди. Футболда исталган пайт жароҳат бўлиши ёки толиқиб қолиш мумкин. Санжар Турсунов ўйинга жуда яхши киришиб турганида мажбурий ўзгаришни амалга оширишга тўғри келди. Жароҳати жиддий эмас. Келаси ўйин 7 июлда ва фурсат оз. Ротация бўлиши табиий.

Мағлубиятсиз сериямиз давомли бўлсин. Бу бизга ортиқча босим юклаши? Ҳар бир ўйинга жиддий ёндошиб, майдонга тушганда бор кучи билан ҳаракат қилиши лозим. Шунда муваффақият қозониш осон бўлади. Бугунгидек тажовузкор ўйинлар ҳали кўп бўлади.  Ҳеч қайси рақибни пиёда юриб ютиб бўлмайди.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 06:30, 03.07.2020.
Ўқилди: 3362 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.