Кириш Регистрация
11/01 00:45 Лацио 1-1 Комо
11/01 01:00 Райо Вальекано 2-1 Сельта
11/01 18:00 Алавес 0-1 Жирона
11/01 19:00 Эмполи 1-3 Лечче
11/01 19:00 Удинезе 0-0 Аталанта
11/01 20:15 Вальядолид 1-0 Бетис
11/01 22:00 Торино 1-1 Ювентус
11/01 22:30 Эспаньол 1-1 Леганес
12/01 00:45 Милан 1-1 Кальяри
12/01 01:00 Севилья 1-1 Валенсия
12/01 16:30 Женоа - Парма
12/01 18:00 Лас-Пальмас - Хетафе
12/01 19:00 Венеция - Интер
12/01 20:15 Атлетико - Осасуна
12/01 22:00 Болонья - Рома
13/01 00:45 Наполи - Верона

Рўзиқул Бердиев: «Захирадан майдонга тушган футболчилар ўзларини кўрсатишди»

Баҳо:
+ | -

Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган «Насаф» - «Металлург» (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз  бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

«Ўйлайманки, футболчиларимиз барчани хурсанд қила олди. Чунки, охирги ўйинларда натижа қониқарсиз кўриниш олаётганди. Ўйинга келадиган бўлсак, биз назорат қила олдик ва шижоат билан ҳаракат қилдик. "Металлург" жамоасига кам имконият бердик. Улар кўпроқ қарши ҳужумда ўйнашга ҳаракат қилишди. Ҳимоячиларимиз рақиб ҳужумларини бартараф этишни уддасидан чиқишди. Захирадан майдонга тушган ёш футболчиларимиз ўйинни кучайтиришди. Бу қайсидир маънода ғалабада бош омил бўлди.

Дилавер Харис? Кўрган бўлсангиз, аввалги ўйинда тўлиқ имконият бердик. Ҳужумчини вазифаси гол уриш ёки голли вазият яратиш. Шуни ҳисобга олган ҳолда бугун бошқа футболчиларга ишонч билдирдик. Харис олдин четда ўйнамаган, шу боис киришиб кетиши қийин кечмоқда. Маркода эса бу жараён яхши кечяпти.

Албатта, «Металлург» биз учун ноқулай рақиб. Лекин, тан олиш керак бекободликлар тажрибали жамоа. Таркибига назара соладиган бўлсак исми ва фамилиясидан ҳам билса бўлади. Жамоада мураббийнинг имзоси кўриниб турибди. Юқори ўринлар учун курашишга имконияти бор жамоа. Шунга қарамай бугунги ўйин тўлиқ устунлигимизда ўтди. Улар қарши ҳужумда ҳам деярли имконият ярата олмади. Ўзингиз кўраётган бўлсангиз бизга қарши кўп жамоалар ҳимоявий услубни танламоқда.

Дониёр Нарзуллаев «Металлург»да ўз ўрнига эга бўлди. Ғалабага эришган ўйинларида ғалабаларга муносиб ҳисса қўшмоқда. Голларга ассистентлик қилмоқда.

Албатта, ҳар бир учрашувларда руҳий жиҳатдан босим билан ўйнамаяпмиз. Буни ўзингиз ҳам кўрдингиз. Ўтган ўйинларни эсдан чиқаришга ҳаракат қиляпмиз. Агарда бизда руҳият билан боғлиқ муаммо бўлганида бугун охиригача кураша олмаган бўлардик, тажрибали жамоани енгиш осон бўлмасди", — деди Рўзиқул Бердиев.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 00:38, 07.07.2020.
Ўқилди: 3100 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.