Ярим ҳимоячи Месут Ўзил «Арсенал»ни тарк этишга қатъий аҳд қилди.
"The Sun" тарқатган хабарга кўра, 31 ёшли футболчи ўз дўстларига 2021 йилда шартнома якунланганидан "канонирлар" сафини тарк этишини маълум қилган. Ўзил фаолиятини Туркия ёки АҚШда давом эттириш вариантларини кўриб чиқмоқда. Ярим ҳимоячи январь ойидан бошлаб музокара бошлаш ҳуқуқига эга бўлади.
«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета сўнгги пайтларда Месутни асосий таркибда туширмаяпти. Жорий мавсумда у барча мусобақалар доирасида 23та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва 3та голга узатма берди.