Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

АПЛ. «Тоттенхэм» дербида «Арсенал»дан устун келди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 35-тури доирасида Шимолий Лондоннинг «Тоттенхэм» ва «Арсенал» жамоалари ўртасидаги дерби бўлиб ўтди.

Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқаси хавфли вазиятларга бой бўлди. Дастлаб ҳар икки жамоа биттадан қулай вазиятлардан фойдалана олмади. Орадан кўп ўтмасдан Александр Ляказетт ўта кучли зарба билан тўпни "шпорлар" дарвозасига жойлаб қўйди.

Ушбу голдан атиги 3 дақиқа ўтиб мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Меҳмонлар ҳимоячилари Колашинац ва Давид Луизнинг хатосидан фойдаланган Сон Хёнг Мин чиройли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Баҳснинг 31 ва 32-дақиқаларида томонлар яна биттадан хавфли вазиятни юзага келтиришди. "Тоттенхэм" ҳимоячиси Бен Дэвис кутилмаганда 35 метрлардан зарба йўллади, тўп эса тўсинга тегиб қайтди.  Николя Пепенинг жарима майдони остонасидан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 40-дақиқада Обамеянгнинг зарбаси ҳам бирозгина ноаниқ чиқди.

Иккинчи бўлимда тўп назорати "канонирлар" томонида бўлди. Учрашувнинг 60-дақиқасида Обамеянг томонидан 10 метрлардан йўлланган зарба натижасида тўп тўсинга тегиб қайтди...

Баҳс тугашига 8 дақиқа қолганида "Тоттенхэм" томонидан амалга оширилган бурчак зарбаси омадли чиқди: Тоби Алдервейрелд 7 метрлардан бош билан дарвозани забт этди.

Натижада, тенгкурашлар остида кечган ўйинда Жозе Моуриньо жамоаси ғалабани қўлга киритди. "Тоттенхэм" ўз очколарини 52тага етказди ва "Арсенал"ни қувиб ўтганча жадвалда 8-ўринга кўтарилиб олди.

АПЛ, 35-тур
Тоттенхэм – Арсенал 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 16 Ляказетт, 1:1 – 19 Сон Хёнг Мин, 2:1 – 81 Алдервейрелд.
Тоттенхэм – Льорис, Орье, Алдервейрелд, Дэвис, Санчес, Уинкс, Ло Чельсо (Скипп, 84), Лукас Моура (Бергвейн, 82), Сиссоко, Сон Хёнг Мин (Ламела, 90), Кейн.
Арсенал – Мартинес, Бельерин (Соареш, 84), Давид Луиз, Мустафи, Тирни (Уиллок, 84), Себальос, Жака, Пепе (Сака, 70), Колашинац (Нелсон, 84), Ляказетт, Обамеянг.
Огоҳлантиришлар: Ло Чельсо (16), Орье (34), Ляказетт (45), Дэвис (45), Пепе (61), Уинкс (76), Бергвейн (87), Сака (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:34, 12.07.2020.
Ўқилди: 4187 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4504]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4387]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2519]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2379]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2283]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1922]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1873]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1610]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1595]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик