Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Брозович AПЛда?!
Миланнинг “Интер” жамоаси ярим ҳимоячиси Марсело Брозович тез орада AПЛ клубларидан бирида кўриниш бериши мумкин.
“Le Gazzeta Della Sport" нашрининг маълум қилишича, “Интер” Сандро Тоналини трансферини амалга ошириш учун Брозовичдан воз кечиши мумкин.
Манбанинг маълум қилишича, “Интер” ўз футболчисининг трансферидан 40-50 миллион евро даромад қилишни кўзламоқда.
Эслатиб ўтамиз, хорват билан “Эвертон”, “Aрсенал”, “Челси” ва “Лестер” сингари жамоалар жиддий қизиқиб қолган.
“Интер”га Де Паул керак
Миланнинг “Интер” жамоаси ёзда “Удинезе” клуби ярим Родриго Де Паул билан шартнома имзолаш ниятида.
Италия нашрларининг маълум қилишича, “кўк-қора”лар раҳбарлари майдон марказини келаси мавсумда кучайтириш мақсадида. Шу сабабли, Де Паулнинг трансфери учун 20 миллион евро ажратмоқчи.
Шунингдек, 26 ёшли футболчининг ҳизматлари билан “Aталанта” ва “Фиорентина” жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Удинезе” ўз футболчисини 28 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
“Барса” ўз услубида
Каталониянинг “Барселона” жамоаси “Рома” вингери Жастин Клюверт билан шартнома тузишни режалаштирмоқда.
Таниқли “Don Balon" нашрининг маълум қилишича, айни дамда “Барселона” структурасида фаолият олиб бораётган Патрик Клюверт ўз ўглини клубга тавсия қилмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, агар Каталония клуби Клювертларнинг кичигини сотиб олса, уни янги мавсумда ижара асосида “Ла Лига” клубларидан бирига қўйиб юборади.
“Сити” уни олиб қолмоқчи
Aнглиянинг “Манчестер Сити” жамоаси Серҳио Aгуерони жамоада олиб қолиш ниятида.
Сўнгги пайтларда Aгуеронинг Aргентинага қайтиб кетиши ҳақидаги миш-мишлар кўпайган эди. Эндликда, клуб ўз футболчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга янги шартнома таклиф қилмоқчи.
“Sunday Mirror”нинг маълум қилишича, янги шартномага кўра, ҳужумчи 2022-йилга қадар жамоа ихтиёрида бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Aгуеро жароҳат сабабли AПЛ ва ЙЧЛ учрашувларида майдонга туша олмайди.
У кетмоқчи!
Aнглиянинг “Aрсенал” жамоаси қанот ҳимоячиси Эктор Бельерин ўзини трансферга қўйишларини талаб қилмоқда.
“Sky Sport"нинг маълум қилишича, Эктор жамоа раҳбарларидан уни қўйиб юборишларини илтимос қилган. Қаҳрамонимиз ЕЧЛ мусобақасида иштирок этувчи жамоалардан бирида фаолиайтини давом эттирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мюнҳеннинг “Бавария” жамоаси испаниялик футболчи билан алоқага чиққан, бироқ трансфер амалга ошмаган эди.
Унинг нархи маълум
Франциянинг “Лилль” жамоаси ўз ҳужумчиси – Жонатан Иконенинг нархини эълон қилди.
Унга кўра, клуб 22 ёшли ҳужумчи учун 36 миллион евро тўлаган клубга Иконени қўйиб юборишга тайёр. “Le10sport”нинг маълум қилишича, айни дамда, форворд билан “Челси”, “Милан” ва “Тоттенҳем” жамоалари жиддий қизиқиб қолган.
Манбанинг маълум қилишича, Жонатаннинг ўзи тезроқ боша чемпионатга йўл олиш ниятида. Шу сабабли, “Лилл” уни жамоада олиб қолмоқчи эмас.
Роналду қолади!
“Ювентус” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду келажаги борасида якуний қарорга келди.
“Tuttosport” наҳсрининг маълум қилишича, португалиялик ҳужумчи ўз шартномаси якунланмасдан туриб Туринни тарк этмайди.
Манбанинг маълум қилишича, Роналднунинг ўзи шу қарорга келган ва унинг энгти эндиликда ҳеч қандай шартномаларни кўриб чиқмайди.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда РОналду "A Серия"нинг 28 та ўйинида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 28 та гол ёзиб қўйди.