Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Шота Арвеладзе: «Икки очко йўқотдик, бир очко ишладик»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" бош мураббийи АГМК билан беллашувдан кейин ўйин хусусида фикрларини билдирди.

"Чемпионатнинг икки етакчи жамоаси тўқнаш келди. Қийин ўйин бўлди ва шундай бўлиши ҳам кутилганди. Вазиятларни ёдга оладиган бўлсак, бизда яхши вазиятлар юзага келди. Масалан, биринчи бўлимда бир неча имкониятдан фойдалана олмадик. Гол ўтказгач, кучимизни сал йўқотгандек бўлдик. Бу яхши ҳолат эмас. Биринчи бўлимдаги вазиятларда фақат гол уриш керак эди, холос. Рақиб қарши ҳужумда яхши ўйнади. Умуман олганда, бугун умумий қараганда икки очко йўқотдик, 0:2дан сўнг қарасак, бир очко ишладик.

"Пахтакор"да кўп вазиятлар бўлди, лекин буни омад етишмагани билан боғламаган бўлардим. АГМК ҳимоячилари яхши ўйнашди, дарвозабон ҳам жуда яхши ўйнади ва кўп вазиятларда жамоасини қутқариб қолди. Ўзимиз ноаниқ зарбалар йўлладик.

"Пахтакор"ни сентябрда Чемпионлар Лигаси кутиб турибди. Ҳали буни ўйламаймиз, аввал ўша вақтга етиб олайлик. Орада июль ва август ойлари турибди. Футболда энг муҳими - кейинги ўйин.

Машариповнинг ўйини охирги йилларда ўзгарди. Ўтган йили 115 гол урдик, уларнинг деярли ярмида Жалол узатмаларни амалга оширган. Бугун унинг энг яхши ўйини бўлмади, ўзи ҳам ҳаракатларидан доим хулоса чиқариб боради. У футболчи сифатида анча улғайди. Бу йил ҳам деярли ҳар баҳсда гол уришимизга ёрдам бермоқда. Машарипов биз учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам катта ишлар қиляпти", — деди Арвеладзе.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 00:55, 14.07.2020.
Ўқилди: 3403 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.