Англиянинг «Ливерпуль» клуби марказий ҳимоячиси Вирджил ван Дейк «Арсенал» клубидан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз уларга голни шунчаки совға қилдик. Биринчи ўтказиб юборилган голгача вазиятни ўз назоратимизда ушлаётгандик, аммо, кейин иккита қўпол хатога йўл қўйдик ва назоратни қайта қўлга олишни уддасидан чиқмадик. Биз ўзимиз лойиқ бўлган нарсага эришдик.
Бундай муҳим учрашувларда мағлубиятга учраш аламли, лекин ҳеч нарсани ўзгартира олмайсан. Шу билан бирга, биз ажойиб мавсумни ўтказганимизни унутмаслик керак ва орзу қилган нарсамизга эришдик – Премьер-Лига чемпиони бўлдик», - деди Ван Дейк.