Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

"Манчестер Сити"да кичик инқилоб: кимлар кетади, кимлар келади?

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити"ни кичик инқилоб кутмоқда. Афтидан, АПЛда бой берилган чемпионлик Гвардиолага алам қилган кўринади. Мағлуб бўлишга кўника олмайдиган Пеп жамоа таркибини ўзгартиришни истамоқда.

ҲИМОЯЧИ КЕРАК

Ўтган икки мавсумда "Сити" бир мавсумда 27 тадан кўп гол ўтказиб юбормаган. Жорий мавсумда эса дарвозасидан 35 турда 34 та гол олиб чиқди. Пепнинг жамоаси Лапорт ва Стоунзнинг жароҳати натижасида анча қийналиб қолди (иккала футболчи жами 42 та ўйинни ўтказиб юборган). "Шаҳарликлар" ҳимоячи масаласини ҳал қилишга мажбур.

Агент Энрико Феделега кўра, Кулибали "Манчестер Сити"га ўтишга яқин. Кулибали «Наполи» билан тузилган шартномасида товон пули 150 млн евро қилиб белгиланган. Аммо молиявий инқироз туфайли бу нарх арзонлашиши мумкин. Transfermarkt футболчини 56 млн еврога баҳолаган.

ЎЗИНИКИЛАР ЁҚАДИ

Гвардиола ўз шогирдларини янги жамоасига таклиф қилишни ёқтиради. 2016 йилда у Бравони жамоасига олиб келган, 2013 йилда эса "Бавария"га Тиагони сотиб олиш шартини қўйганди.

Тиаго Алькантара Англияга кўчиб ўтадиганга ўхшамоқда. ОАВ унинг "Ливерпуль"га ўтишга яқин эканлигини ёзяпти, аммо "Манчестер Сити"нинг қизиқиши вазиятни ўзгартириб юбориши мумкин.

Мухлислар узоқ муддат Месси–Гвардиола жуфтлигини яна бир жамоада кўришни исташди. Аммо мураббийнинг ўзи Месси фаолиятини Каталонияда тугатишини исташини айтди, шунинг учун ҳам у бирор марта ҳам Мессини харид қилишга уриниб кўрмади.

КИМЛАР ЎТИШИ МУМКИН?

Букмекерлар футболчиларнинг "Сити"га ўтиш коэффициентини чамалаб кўришди.

  • Сауль – 5.5;
  • Грилиш – 6.0;
  • Кинг – 7.0;
  • Упамекано – 7.0;
  • Миранчук – 8.0;
  • Райс – 9.0;
  • Гризманн – 10.0;
  • Кейн – 15.0;
  • Коутиньо – 20.0;
  • Мбаппе – 21.0;
  • Обамеянг – 21.0;
  • Хавертц – 26.0;
  • Виллиан – 34.0;
  • Ван де Бек – 34.0;
  • Бэйл – 34.0;
  • Погба – 34.0.

Жамоани Лерой Сане тарк этди. Кейинги навбат катта эҳтимол билан Габриэль Жезусга келади. 23 ёшли футболчи ёзда "Ювентус" сафини тўлдириши мумкин. Transfermarkt бразилиялик футболчини 56 млн еврога нархлаган.

Шунингдек, Раҳим Стерлинг ҳам кетиши мумкин. Футболчи ва клуб ўртасида ҳеч қандай можаро йўқ. Раҳим кўп ўйнаяпти, голлар уряпти, голли узатмаларни амалга оширяпти (2019/20 йилги мавсумда 27 гол ва 8 ассист). Лекин испан нашрлари Стерлингга "Реал" ва "Барса" қизиқаётгани ҳақида ёзмоқда. Демакки, ҳар нарса бўлиши мумкин.

Ҳаммасини вақт кўрсатади. Ҳозирча аниғи шуки, Гвардиола таркибни, катта эҳтимол билан янгилайди. Кўрамиз, кимлар кетади ва кимлар келади?

Низомжон ИСЛОМОВ тайёрлади.

Манба: sports.ru
Киритилди: 21:02, 17.07.2020.
Ўқилди: 10690 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Пике Арбелоанинг дебютида муваффақиятсизликка учраган "Реал" устидан кулди [4350]

Клопп фақат икки жойдан келган таклифни кўриб чиқишга тайёр [4201]

«Реал»нинг биргина футболчиси шармандали мағлубиятдан сўнг омма олдига чиқа олди [3792]

Zo'r TV телеканали 15-январь куни «Расинг» - «Барселона» ўйинини жонли трансляция қилади [3160]

Кроос: «Барселона» бирорта халқаро соврин ютмайди» [3007]

Мўманий карикатураси: Хаби Алонсо «Реал»да болалар боғчасини бошқариб келганини англаб етди [2946]

Винисиус омадсизликлар фонида «Реал»даги келажаги бўйича қарор қабул қилди [2833]

«Ман Сити» футболчиси: «Абдуқодир билан чинакам ҳамжиҳатлик ўрнатдик» [2732]

Испания кубоги. «Альбасете» — «Реал» — 3:2 (видеошарҳ) [2716]

Испанияда "Реал"нинг "Альбасете"дан мағлубиятидан кейинги кийиниш хонасидаги муҳит ҳақида гапирилди [2495]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.