Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

УЕФА президенти: «Ҳатто Иккинчи жаҳон уруши вақтида ҳам футбол тўхтаб қолмаган эди»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

УЕФА президенти Александер Чеферин коронавирус пандемияси ташкилот фаолиятига қандай таъсир қилгани ҳақида гапирди.

«Табиийки, сўнгги ойлар барча учун улкан мавҳумлик фурсати бўлди. Мен ва оилам ҳақида гапирадиган бўлсам, бу вақт ичида биз янада яқинлашдик.

Бу Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг узун танаффус? Келинг ёдга оламиз, коронавирусдан фарқли ўлароқ Иккинчи жаҳон уруши вақтида футбол буткул тўхтаб қолмаган. Профессионал нуқтаи назардан мен катта босимни ҳис қилдим, кўплаб оғир ишлар бўлди. Бироқ бахтимизга футбол бутун Европага қайтмоқда ва бундан хурсандман.

Баъзи нарсалардан воз кечишимизга тўғри келди. УЕФА миллий чемпионатларни июль ойи сўнггига қадар тугатиб олиш учун ўзининг мусобақалари бир қисмини қурбон қилди. Август охирида 2019/20 йилги мавсум Еврокубокларининг қолган қисмини ўтказиб оламиз. Лигалар бунга рози бўлди. Улар сентябрь ойидаги терма жамоа ўйинлари вақтида ҳам ҳамфикрлилик намойиш қилади деган умиддаман.

УЕФА, миллий ассоциациялар, клублар ва лигалар бирдамликда ҳаракат қилди. Бу қабул қилинган қарорлардан ҳам кўриниб турибди», — дейди Чеферин.

Эслатиб ўтамиз, март ойи якунларига бориб Европанинг деярли барча миллий чемпионатлари коронавирус сабаб тўхтаб қолди. Франция, Нидерландия ва Бельгия каби миллий чемпионатлар муддатидан аввал якунланди. Май ойининг иккинчи ярмидан бошлаб лигалар рестарт ола бошлади ва ҳозирга келиб барчада мавсум якунланиш арафасида.

УЕФА 2020 йилда ўтказилиши режалаштирилган Европа Чемпионатини бир йил кейинга қолдирди, Миллатлар Лигаси баҳслари ва турли ёш тоифаларидаги мусобақалар ҳам қолдирилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:14, 21.07.2020.
Ўқилди: 3762 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.