Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

«МЮ»даги пасайиш нима билан боғлиқ?

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» карантиндан кейин, дастлабки 6 ўйинда 5 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди. Тўплар нисбати - 17 га 4.

Кейинги 4 ўйинда эса, 1 ғалаба, 2 дуранг, 1 мағлубият. Тўплар нисбати - 6 га 6.

Пасайиш аниқ кўриниб турибди ва буни асосан таркибда чарчоқ аломатлари билан боғлаяпти. Буни айниқса, охирги ўйиндаги Рэшфорд, Матич ёки Фернандешнинг ҳолатидан пайқаш қийин бўлмади.

Ростан ҳам, Сульшер ротация ва алмаштиришларни деярли игнор қиляпти, қаторасига беш ўйинни бир хил таркиб билан бошлаган пайтлар бўлди. Айниқса, ҳар уч кунда ўйналадиган (МЮ 32 кунда 10 марта майдонга тушди) тақвимда бунинг таъсири сезилиши турган гап эди.

Албатта, бу асосий сабаб, лекин бу камчиликларни яхшигина маскировка қилиш мумкин бўлган яна бир факторга путур етганини ҳам унутмаслик керак. Люк Шоуни.

Чап қанот ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"да ҳимояланишдан кўра, тўп назоратида улкан таъсирга эга бўлган мурватлардан бири эди. Айнан Шоунинг тўп билан ишончли ҳаракатлари эвазига "МЮ" тўпни яхши назорат қилаётганди. Ҳар ўйинда Люк Шоу рақиб майдонида амалга оширилган паслар бўйича жамоанинг учлигига кираётганди.

«Саутгемптон»га қарши ўйиннинг 75-дақиқасида Шоу жароҳат олди. "МЮ"нинг ўша ўйинда ғалабани қўлдан чиқаргани дастлабки зарба бўлса, кейинги ўйинларда умуман ўйин картинаси ўзгарди.

- Шоу қатнашган ўйинларда "МЮ" тўпни ўртача 65-68 фоиз назорат қилаётганди. Шоусиз кейинги тўрт ўйинда тўп назорати 55-58 га тушиб кетди.

- Унинг ўрнига майдонга тушган Фосу Менса ҳам, Уильямс ҳам, ишончни оқлай олишмаяпти. Айниқса, Матич, Погба ва Фернандеш билан боғламларда яққол сезиляпти.

- Шоу билан чап қанотда яхши тандем ҳосил қилган Маркус Рэшфорднинг ҳам ўйинлари чиқмаяпти.

Албатта, ҳеч қайси мураббий ўз муаммоларини бир футболчининг йўқлигига боғлаб, интервью бермайди. Лекин менимча, Люк Шоуни ҳаммадан ҳам Сульшер кутаётган бўлиши эҳтимол.

Айтишларича, "Манчестер Юнайтед" «Лестер»га қарши ҳал қилувчи баҳсга тайёргарликка киришган ва Шоу ҳам жароҳатидан тикланиб улгурди. Сўнгги турда биз икки ҳафта олдинги жамоани кўрсак ажаб эмас.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 22:11, 23.07.2020.
Ўқилди: 5559 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.