Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

А серия. Чемпионликни нишонламоқчи бўлган «Ювентус», «Удинезе»га мағлуб бўлди

Баҳо:
+1 | -

«Ювентус» Италия чемпионати тугашига 3 тур қолганида чемпионликни расмийлаштириши мумкин эди, агар туринликлар бугун «Удинезе»ни мағлуб эта олишганида.

Уденеликлар эса "3 дақиқаси кам" чемпион билан ўйинда нафақат мағлубиятдан қутулиб қолишди, балки сўнгги дақиқаларда ғалабани ҳам илиб кетишди.

Биринчи бўлим тугашига 3 дақиқа қолганида Маттейс де Лигт ҳужумга қўшилди ва кутилмаганда 22 метрлардан зарба берди. Тўп эса дарвозага бурчагига кириб кетди.

Иккинчи бўлим бошида мезбонлар футболчиси Несторовски "Юве" ҳимоячиси Руганининг хатосидан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.

Сарри шогирдлари иккинчи тайм давомида "Удинезе" мудофаасини ёриб ўтишга уринди, аммо жамоага ижодкорлик ва тезлик етишмади. Аксинча, бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар қарши ҳужум ташкил этишди. Фофана майдон марказида тўпни эгаллади, йўл-йўлакай Ругани ва де Лигтни алдаб ўтиб, дарвозабонни ҳам доғда қолдирди.

Шу тариқа, "Ювентус" чемпионликни тантана қилиш кутилган ўйинда, аксинча, сафардан мағлубият билан қайтадиган бўлди. Боз устига, "Олтин бутса" учун курашаётган Роналду ҳам майдонни голсиз тарк этди.

Италия А серияси, 35-тур
Удинезе – Ювентус 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 42 де Лигт, 1:1 – 52 Несторовски, 2:1 – 90 Фофана.
Удинезе – Муссо, Зегелар (Ларсен, 69), Родриго Бекао (Де Майо, 90), Нюйтинк, тер Авест (Самир, 78), Фофана, Сема, де Пауль, Трост-Эконг, Несторовски, Окака Чука.
Ювентус – Шченсны, де Лигт, Данило (Куадрадо, 75), Ругани, Алекс Сандро, Бентанкур, Рабьо, Рэмзи (Матюиди, 60), Бернардески (Дуглас Коста, 60), Дибала, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Рэмзи (1), Трост-Эконг (20), Зегелар (68), Куадрадо (83).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:29, 24.07.2020.
Ўқилди: 5364 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.