Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Коронавирус аниқлангани учун «Пахтакор» аъзолари терма жамоага чақирилмайдиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Кеча хабар берганимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси август ойи аввалида Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

3-10 август кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган мазкур йиғинга "Пахтакор" клубининг 13 нафар аъзоси чақирилган эди.

Бироқ бугун олинган сўнгги тест натижаларига кўра ушбу футболчилар орасида коронавирус инфекцияси аниқланганлар борлиги маълум бўлди. Терма жамоа мураббийлар штаби бошқа ўйинчиларни соғлигини хавф остида қолдирмаслик мақсадида "Пахтакор" клуби вакилларини йиғинга жалб этмасликка қарор қилди.

Шу сабабли, қуйидаги футболчилар миллий терма жамоанинг кейинги ҳафтадаги йиғинига келиб қўшилади:

Аббос Отахонов ("Металлург"), Иброҳимхалил Йўлдошев ("Бунёдкор"), Искандар Шайқулов ("Сўғдиёна"), Ҳожимат Эркинов (АГМК), Ойбек Рустамов ("Қўқон-1912"), Аббосжон Ғуломов ("Навбаҳор"), Қувондиқ Рўзиев ("Қўқон-1912"), Жасур Ҳасанов ("Соғдиёна"), Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив").

Маълумот ўрнида, терма жамоа шифокори барча клуб шифокорлари орқали чақирув олган футболчиларнинг соғлиги ҳақида мунтазам хабардор бўлиб турибди.

Шунингдек, мазкур йиғин аввалидан терма жамоа тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади. Юртимиздаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, машғулотлар ёпиқ тарзда ўтказилади. 

Манба: ufa.uz
Киритилди: 22:59, 29.07.2020.
Ўқилди: 4292 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.