Кириш Регистрация
28/01 11:00 Афғонистон 3-0 Саудия Арабистони
28/01 13:00 Япония 6-2 Австралия
28/01 15:00 Эрон 4-1 Малайзия
28/01 17:00 Ўзбекистон 0-0 Тожикистон
29/01 01:00 Аякс 1-2 Олимпиакос
29/01 01:00 Арсенал 3-2 Қайрат
29/01 01:00 Монако 0-0 Ювентус
29/01 01:00 Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
29/01 01:00 Атлетико 1-2 Буде-Глимт
29/01 01:00 Байер 3-0 Вильярреал
29/01 01:00 Боруссия Д 0-2 Интер
29/01 01:00 Брюгге 3-0 Марсель
29/01 01:00 Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
29/01 01:00 Барселона 4-1 Копенгаген
29/01 01:00 Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
29/01 01:00 Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
29/01 01:00 Пафос 4-1 Славия
29/01 01:00 ПСЖ 1-1 Ньюкасл
29/01 01:00 ПСВ 1-2 Бавария
29/01 01:00 Бенфика 4-2 Реал Мадрид
29/01 01:00 Наполи 2-3 Челси
29/01 01:00 Юнион 1-0 Аталанта

ПСЖ “Ливерпуль” футболчисини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Санчес кетади

Aнглиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Aлексис Санчес расман “Интер” футболчисига аяланади.

Бу ҳақида бир нечта италия нашрлари маълум қилмоқда. Унга кўра, “Интер” “қизил иблислар”га ҳужумчи учун 15 миллион евро тавон пули тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, “Интер” аллақачон Санчесни “Хетафе”га қарши Европа Лигаси мусобақаси ўйини учун рўйхатга киритган.

“Юве” уни кузатмоқда

Туриннинг “Ювентус” клуби “Барселона” ҳимоячиси Серҳио Aкьемени нишонга олмоқда.

“Mundo Deportivo”нинг маълум қилишича, гвинеялик футболчининг клуб билан шартномаси 2021-йилда ўз якунига етади. Шу сабабли, иккинчи жамоанинг етакчиси учун “Ювентус” курашга қўшилган. Манбанинг маълум қилишича, “Юве” 22 ёшли ҳимоячи учун шахсий шартнома тайёрламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Серҳио “Барселона Б” шарафини бу мавсумда 27 та ўйинда ҳимоя қилди, бироқ голли вазият ярата олмади.

Почеттино “Барса”да?!

Aйни дамда ишсиз қолиб кетган Маурисио Почеттино Каталония клубида иш бошлаши мумкин.
"Daily Mail"нашрининг маълум қилишича,

“Барселона” ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритмаса, Кике Сетьен ўрнини аргентиналик мутахассис эгаллайди.

Манбанинг маълум қилишича, Почеттино ва Бартамеу аллақачон янги шартнома борасида оғзаки келишувга эришган.

“Ливерпуль” ҳимоячи изламоқда

Aнглиянинг “Ливерпуль” клуби ёзда Робертсон учун дам олиш имкониятини яратиб беришга қодир чап қанот ҳимоячисини сотиб олиш ниятида.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, жамоа нишонида Олимпиякос” ҳимоячиси Константинос Цимкас турибди.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли футболчи айни дамда Европа Лигаси мусобақасида ўз амплуасидаги энг яхши футболчи саналади.

ПСЖ “Ливерпуль” футболчисини сотиб олмоқчи

Парижнинг ПСЖ клуби “Ливерпуль” марказий ҳимоячиси Жоэл Матип билан жиддий қизиқиб қолди.

Kick442 нашрининг маълум қилишича, Париж клуби жамоани тарк этиши аниқ бўлиб улгурган Тиаго Силванинг ўрнини тўлдиришини режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, камерунлик ҳимоячи “Ливерпуль” сафида 85 та ўйинда майдонга тушди ва жамоанинг асосий ҳимоячисига аялана олди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:27, 04.08.2020.
Ўқилди: 5030 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.