Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
“Бавария” футболчиси нишонда
Мюнҳеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси
Хави Мартинес фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.
“Kicker” нашрининг маълум қилишича, 31 ёшли испаннинг ҳизматлари билан “Ренн” жамоаси жиддий қизиқиб қолган.
Манбанинг маълум қилишича, “Бавария” ўз футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Шу сабабли тез орада Мартинеснинг янги жамоаси номи маълум бўлиши кутилмоқда.
“Байер” футболчиси нишонда
“Байер” вингери Леон Бейли ўз фаолиятини “туманли албион”да давом эттириши мумкин.
“Sport1” нашрининг маълум қилишича, “шпорлар” 22 ёшли ҳужумкор футболчини қўлга киритиш аллақачон 35 миллион евролик таклиф билан чиққан, бироқ “Баер” ўз футболчисини 40 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, Бейли учун шунингдек “Эвертон” ва “Aрсенал” жамоалари ҳам кураш олиб бормоқда.
Малком Испанияга қайтадими?
Россиянинг “Зенит” клуби ярим ҳимоячиси Малком ёзда Испанияга қайтиши борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.
Sports.ruнашрининг маълум қилишича, бразилиялик футболчи айни дамда барча нарсадан қониқиш ҳосил қилмоқда. Шу сабабли, келаси мавсумни ҳам РПЛда ўтказиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал рус нашрлари Малком ва “Севилья” ўртасида музокаралар ўтказилиётгани ҳақида маълумот тарқатган эди.
Чаглар “Барса”да?!
Aнглиянинг “Лестер” жамаоаси ҳимоячиси Чеглар Суюнжу фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
“NTS Sport” нашрининг маълум қилишича, “Барселона” клуби Туркия терма жамоаси аъзоси билан қизиқиб қолган ва уни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Манбанинг маълум қилишича, “Барселона” “Лестер”га ҳимоячи учун 40 миллион евро таклиф қилмоқчи. Aгар “тулкилар” бу таклифга кўнса, Каталония клуби Чегларга 5 йиллик шартнома таклиф этади.
“Рома” ишга киришди
Римнинг “Рома” клуби Крис Смоллингни қўлдан чиқариб юборгач, бор эътиборини “Барселона” ҳимоячиси Самуел Умтитига қаратади.
“DiarioSport” нашрининг маълум қилишича, “бўрилар” Ян Вертонген билан шахсий шартнома борасида келиша олмади. Эндиликда, марказни кучайтириш мақсадида “Барселона” ҳимоячисини нишонга олмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, “Рома” Умтитини бир мавсумга сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режа қилмоқда.
“Aталанта”га Тайсон керак
“Aталанта”га “Шахтёр” футболчиси Тайсон билан қизиқиб қолган.
“Sport1”нинг маълум қилишича, италия клуби Укриана чемпионига бразилиялик футболчи учун 12 миллион евро таклиф қилган.
“Шахтёр” ўз футболчисини сотишни истамаяпти, бироқ Тайсоннинг ўзи жамоа раҳбарларидан уни қўйиб юборишларини илтимос қилган.
Эслатиб ўтамиз, “Aталанта” қишдаёқ Украина клуби билан ушбу трансфер борасида музокаралар ўтказган эди.