Италиялик собиқ ҳужумчи Лука Тони Андреа Пирлога омад тилади.
«Характер борасида у менга кўпроқ Гвардиолани эслатиб юбормоқда. Бошқа тарафдан олиб қараганда, унга омад кулиб боқди, чунки у Анчелотти ва Аллегрилар билан бирга ишлади. Ўйлайманки, у ўз йўлини танлайди. Кимдандир ниманидир кўчиради деб ўйламайман», – деди Тони.
Пирло «Ювентус»да Маурицио Саррини ўрнини эгаллади. Андреа биринчи марта профессионал савиядаги бош мураббий бўлиб иш бошлади.