Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Улуғбек Акназаров: «Тимур Кападзега катта раҳмат, у киши менга ишонч билдирди»

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” жамоасининг келажаги сифатида қаралаётган 2001 йилда таваллуд топган  маҳоратли ярим ҳимоячи Улуғбек Акназаров 1,5 йиллик танаффусдан сўнг яна ёшлар терма жамоасига жалб қилинди.

Айни пайтда Тимур Кападзе мураббийлик қилаётган Ўзбекистон – U-19 ёшлар терма жамоасининг Чиғатойдаги ўқув-машғулот йиғинида иштирок этаётган ҳамда мазкур жамоанинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Бухоро" клубига қарши кечган ўртоқлик ўйинларида майдонга тушган футболчи билан қисқача суҳбат уюштирдик.

— 2019 йили гепатит-С касаллигига чалинганлигим учун йил бошида даволанишга мажбур бўлдим, — дея ўз сўзини бошлади Улуғбек Акназаров. — Ўшанда Қримда “Навбаҳор”нинг асосий таркиби аъзолари билан шуғулланиб қайтгандим. Афсуски, таъкидлаганимдек, гепатит-С хасталигига чалинганим сабабли, даволаниб, 1 йил вақтимни ўтказиб юбордим. Айни пайтда ҳаммаси яхши. Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоамиз бош мураббийи Тимур ака Кападзега менга яна бир маротаба имконият берганликлари учун катта раҳмат. Энди бор эътиборимни машғулотларга қаратаман.

— Яна ёшлар терма жамоаси таркибига жалб этилишингизга умид қиляпсизми?
— Ёшлар термасида 30 нафардан ортиқ футболчи бор. Рақобат кучли. Жалолиддинов ва Эркинов ҳақида ортиқча айтиб ўтириш шарт эмас. Мендаги асосий муаммо, Осиё чемпионатига яқин қолганидагина терма жамоага жалб этилганим бўлди.Ишқилиб кеч қолмаган бўлай. Хурсанд қилгани, бош мураббийимизнинг қўллаб-қувватлаши. Биринчи маротаба танишган одам учун бу жуда муҳим. Энг қизиғи, мен ҳам Тимур ака каби таянч ярим ҳимоясида ўйнайман. Шунинг учун улардан ўрганадиган нарсаларим кўплигини тушуниб турибман.

Ёшлар терма жамоасининг кейинги йиғинига жалб этиламанми ёки йўқми, бу мураббий ҳал этади. Лекин менга ишонч билдиришса, уни оқлаш, терма жамоа шарафини қўлимдан келганича, ҳимоя қилишга ваъда бераман.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:24, 11.08.2020.
Ўқилди: 2987 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.