Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

«Қизилқум» ўртоқлик учрашувида «Қўқон-1912»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Тошкентдаги "Тўқимачи" стадионида "Қўқон-1912" - "Қизилқум" жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Бу учрашув суперлиганинг 10-тур учрашувларидан олдин ҳар икки жамоа футболчиларига  ўйин амалиёти вазифасини ўтаб берди.

Учрашув кутилганидек, шиддатли ҳужумлари билан бошланди. 28-дақиқада Суҳроб Бердиевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун "Қизилқум" дарвозасига пенальти белгиланди. Аммо Суҳроб Бердиев пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Навоийликлар дарвозасини қўриқлаган Игнатий Нестеров маҳорат кўрсатиб зарбани бартараф этди.

40-дақиқада "Қизилқум" вакиллари қарши ҳужумда яхши имкониятга эга бўлишган эди. Ойбек Рустамов жуда яхши ўйнаб, хавфни бартараф қилди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Ойбек Қиличев дарвозамизни ишғол қилди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоаларда бир қатор вазиятлар юзага келди. Қўқонликлар бош мураббийи таркибдаги барча футболчиларга майдонда тўп суриш имконини берди. Бугун ёшлар жамоамиз футболчиси Муҳсин Норматов илк марта асосий жамоа таркибида майдонга тушди.

Учрашувнинг  70-дақиқасида Қадамбой Нурметов дарвозамизга  2-голини киритди ва бу ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгаришсиз қолди. Шу тариқа, "Қизилқум" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди.

Ўртоқлик учрашуви
"Қўқон-1912" - "Қизилқум" – 0:2 (0:1)
Голлар: Ойбек Қиличев (45), Қадамбой Нурметов (70)
“Қўқон-1912” бошланғич таркиби: 21. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобур Акбаров, 7. Шоҳназар Норбеков, 9. Суҳроб Бердиев, 10. Қувондиқ Рўзиев, 13. Сардорбек Азимов, 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Музаффар Музаффаров, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 20:32, 14.08.2020.
Ўқилди: 2395 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.