«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу жамоа бош мураббийи Кике Сетьен истеъфога чиқарилганини маълум қилди.
«Сетьен истеъфога чиқарилди», — дея Бартомеу сўзларини келтирмоқда Tiempo de Juego.
61 ёшли мутахассис «Барселона»да январь ойида Эрнесто Вальверденинг ўринини эгаллаганди.
«Барселона» Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалида «Бавария»га 2:8 ҳисобида мағлуб бўлди. Мазкур мағлубият туфайли Сетьен ва унинг ортидан жамоа директори Эрик Абидал ҳам кетиши хабар қилинганди.