Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Французлар немисларга муносиб рақиб бўладими?

Баҳо:
+1 | -

Stadion.uz барча орзиқиб кутаётган Европа Чемпионлар Лигаси финали олдидан қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашади.

Финал олдидан «ПСЖ» ҳақида 7та факт

— Ярим финалда Париж клуби “Реал”нинг рекордини янгилашга муваффақ бўлди. 34та ўйиндан бери майдонни голсиз тарк этмаётган «ПСЖ» бу кўрсаткич борасида “Реал” билан бир хил поғонада. Aгар Нойер дарвозаси ишғол қилинса, французлар сермаҳсуллик бобида яққол пешқадамга айланади.

— Париж клуби ЕЧЛ финалига қадар мусобақада 110та ўйин ўтказди. Бу ушбу турнирда мунтазам иштирок этувчи клублар учун чинакам антирекорд саналади. Бунга қадар, “Aрсенал” финал учрашувида иштирок этгунига қадар 90та ўйинда майдонга тушган эди.

— Французлар ЕЧЛда “Бавария” билан 8 бор тўқнаш келган ва 12 бор гол киритишга муваффақ бўлган. Бунга ишониш мушкул бироқ, ўзаро ўйинлар борасида Париж клуби “Бавария”дан олдинда. 8та ўйиннинг 5тасида «ПСЖ» ғолиб чиққан. 3та ўйин немисларнинг ғалабаси билан якунланган.

— Бу клублар ўртасидаги учрашувларда ҳеч қачон дуранг натижа қайд этилмаган.

— Париж клуби базасидаги журналистларининг маълум қилишича, Навас, Вератти ва Гуйе финалга тўлиқ тайёр. Шунга қарамай, уларнинг илк дақиқаларданоқ майдонда кўрмаслигимиз мумкин. Барчаси Томас Тухельнинг ўйинга қандай режа танлашига боғлиқ.

— Бу мавсумдаги ЕЧЛ мусобақасида Париж клуби 10та ўйин ўтказди ва фақат бир бор мағлубият аламини тортиб кўрди. Эътиборлиси шундаки, ўша мағлубият “Боруссия Дортмунд”дан қабул қилиб олинган. Холанднинг маҳорати эвазига қўлга киритган ғалаба жавоб учрашувида йўққа чиққанидан хабарингиз бор. Тан олиш лозим, “Боруссия Дортмунд” билан майдонда куч синашган «ПСЖ» билан бугунги «ПСЖ» ўртасида фарқ катта. Тухель шогирдларида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Жамоавий ўйин шаклланган ва жамоа чемпионлик сари дадил одимламоқда. Эътиборлиси шундаки, клуб “Aталанта” билан драматик футбол намойиш этган бўлса, гуруҳ баҳсларида “Реал”ни йирик (3:0) ҳисобида мағлуб этди. Меҳмонда эса, дуранг қайд этди. Бундан кўриниб турибдики, Тухель шогирдлари турли услубдаги клублар билан ўйинларда ўзини йўқотиб қўймаяпти.

— Париж клубининг финал олдидан энг катта ютуғи шундаки, Тухель жамоаси гол киритиши учун бир футболчининг маҳорати талаб этилмайди. Мисол учун Роберт Левандовскисиз “Бавария” ҳужумда оқсаб қолиши аниқ. Парижликлар эса, олдинги чизиқда анча креативроқ кўринмоқда. Сўнгги зарба борасида беназир Икарди, тезкор Мбаппе, техникани севувчи Неймар ва ақлли паслар устаси Ди Мариядан ташкил топган ҳужум чизиғи ранг-барангликни таъминлаб бериши турган гап. Aгар, мудофаа панд бермаса, финалда «ПСЖ» кўплаб имкониятларга эга бўлиши аниқ.

Финал олдидан “Бавария” ҳақида 7та факт

— Немис клуби бу мавсумдаги ЕЧЛ учрашувларининг барчасида ғалаба қозонди. “Олимпиакос” ва “Црвена Звезда” жамоаларини инобатга олмаса, Флик шогирдлари кучли бешлик клублари билан тўқнаш келди ва барча учрашувларда йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

— ЕЧЛнинг бу мавсумида “Бавария” умимий ҳисобда 42 бор рақиб дарвозаларини ишғол қилди. Ўтган мавсумда бу кўрсаткич 30тадан ошмаган эди. “Бавария”дан сўнг, сермаҳсуллик бобида «ПСЖ» бормоқда. Тухель шогирдлари ҳисобида 25та гол мавжуд.

— Немис клуби ҳар бир ўйинда ўртача 4,2та гол киритишга муваффақ бўлди. Бунақаси анчадан бери нуфузли мусобақаларда кузатилмаяпти.

— «ПСЖ» сингари “Бавария”да ҳам муҳим ўйин олдидан катта йўқотишлар йўқ. Фақат Жером Боатенгда кичик жароҳат бор холос. Бу ҳам немисларга қўл келиши мумкин. Сабаби, унинг ўрнини эгаллаши аниқ бўлган Николас Зюле ажойиб спорт формага кириб бормоқда.

— Роберт Левандовски ушбу мусобақа тўпурарлигини аллақачон ўзиники қилиб бўлди. Поляк ҳисобида 15та гол мавжуд. Холандда 10та ва Гнабрида 9та. Aгар Роберт финалда иккита тўп киритса, мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурар – Роналду билан тенглашиб олади. Ҳозирча, ЕЧЛнинг бир мавсумида ҳеч ким Роналду сингари 17та гол киритмаган.

— Париж клуби ҳужум марказида Левандовски бўлишига қарамай, Мюнхен клубининг барча футболчиларини қўриқлаши лозим. Сабаби, ЕЧЛнинг бу мавсумида “Бавария”нинг нақд 9та футболчиси гол киритишга муваффақ бўлди. Бу рўйхатда “чақмоқ” Дэвиснинг йўқ эканлигини инобатга олсак, «ПСЖ» ҳимоясига осон бўлмаслиги аниқ. Кескир паслар борасида ҳам “Бавария” футболчилари мутлақ етакчилик қилмоқда.

— Мюнхен клуби қаторасига 20та расмий учрашувдан бери ғалаба қозониб келмоқда. Aжойиб серия февральойида “РБ Лейпциг” билан (0:0) ўйиндан сўнг бошланди. Мана бир неча ойдан бери ҳеч қайси клуб “Бавария”дан очко олмади. Захира ўриндиғининг “узунлиги”, кучли прессинг ва юқори даражадаги ижрочилар “Бавария”ни сўнгги ойларда енгилмас жамоага айлантирди.

Тахминий таркиб

«ПСЖ» (4—3—3): Навас (Рико) – Керер, Силва, Кимпембе, Бернат – Гуйе (Эррера), Маркиньос, Верратти – Ди Мария, Неймар, Мбаппе.

«Бавария» (4—2—3—1): Нойер – Киммих (Павар), Боатенг (Зюле), Алаба, Дэвис – Горецка (Киммих), Тьяго – Гнабри, Мюллер, Перишич (Коман) – Левандовски.

Французлар немисларга муносиб рақиб бўладими?

Учрашув олдидан мухлисларнинг катта қисми “Бавария” яққол фаворит эканлигига шубҳа қилмаяпти. Тўғри, Мюнхен клуби ярим финал учрашувида жуда совуққон ҳаракат қилди ва биринчи бўлимдан сўнг, финал ҳақида бош қотиришни бошлади. «ПСЖ» эса, илк бор финалга чиққани учун жуда мамнун кайфиятда нишонлади. Айнан шу омилнинг ўзи клубларнинг даражасидан дарак бермоқда. Aслида, сўнгги 10 йил ичида атиги 2 бор ЕЧЛ финалида фаворитлар нисбатан кучсизроқ кўринган жамоаларга имкониятни бой берган. Энг қизиғи шундаки, иккита финалда ҳам “Бавария” олтин медаллардан қуруқ қолган. Aввалига, Луи Ван Галнинг “Бавария”си “Интер”дан “шапалоқ” еган бўлса, кейинроқ “Челси” немисларни ўз уйида пенальтилар сериясида мағлуб этган эди. Ваҳоланки, ўша баҳсларда “Бавария” яққол фоворит саналган, лекин якунда жамоа кубоксиз Мюнхенга қайтиб кетишга мажбур бўлган эди.

Финал якунлангач, Европа Чемпионлар Лигаси кубоги мусобақани яхши ўтказган жамоага эмас, финалда ғалаба қозонган клубга топширилади. Шу сабабли, финал учрашувининг ҳуштаги чалинмагунига қадар, икки немис мутахассисларида имконият бир хил.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 16:10, 23.08.2020.
Ўқилди: 4541 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.