Ўзбекистон чемпионатининг 12-тури доирасида Тошкент дербиси "Локомотив" стадионида "Пахтакор"нинг номинал мезбонлиги остида ўтди.
Шота Арвеладзе жамоаси рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда янчиб ташлади. "Пахтакор" биринчи бўлимда 4та гол урган бўлса, иккинчи таймда "темирйўлчилар" дарвозасини яна 3 марта забт этди — 7:0.
Сергеев ва Дердийўқ дублга эришган бўлса, Черан, Ҳамдамов ва Машарипов ўз ҳисобларига биттадан гол ёзишди.
Суперлига, 12-тур
"Пахтакор" - "Локомотив" – 7:0
Голлар: Драган Черан (12), Игорь Сергеев (13, 28), Достонбек Ҳамдамов (31), Эрен Дердийўқ (47, 63), Жалолиддин Машарипов (50)
Огоҳлантиришлар: Сиддиқов (52) — Умиров (77), Ўлмасалиев (81)
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Анзур Исмоилов, Кримец (Аъзамов 46), Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Ҳамдамов (Собиржонов 68), Черан (Сиддиқов 46), Машарипов, Сергеев (Дердийўқ 46)
"Локомотив": Илёсов, Шайманов (Умиров 54), Махарадзе, Афонин (Ғанихонов 68), Бикмаев (А.Эргашев 35), Абдухолиқов (Погребняк 68), Ж.Алижонов (Ўлмасалиев 54), Комилов, Муҳаммадиев, Туропов, Иброҳимов.