Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

ОАВ вакиллари диққатига

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 3 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тожикистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Ушбу учрашувга ташриф буюрмоқчи бўлган ОАВ вакиллари ЖЧ-2022 Саралаш баҳслари учун берилган аккредитация орқали стадионга киришлари мумкин.

Барча турдаги ОАВ вакиллари 29 август соат 17.00ga қадар media@ufa.uz электрон почтасига учрашувга ташриф буюришни истаган ходимлари рўйхатини юбориши сўралади.

Ушбу муддат ичида расмий тарзда хабар юбормаган ОАВ вакиллари МТЖ машғулотлари ва Ўзбекистон - Тожикистон ўртоқлик ўйинига ташриф буюра олмайди.

Пандемия сабаб юзага келган эпидимиологик вазият туфайли ОАВ вакилларидан стадион ҳудудида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига амал қилишлари сўралади.

ОФКнинг COVID-19 пандемия шароитида ўйинлар ташкил этиш протоколига мувофиқ, қуйидагиларга тақиқланади:

- ўйиндан аввалги матбуот анжуманини ўтказиш;

- кийиниш хонасини тасвирга тушириш;

- ўйиндан аввал ва ўйиндан кейинги «stand-up» интервьюлар;

- микст зонадан фойдаланиш;

- медиа марказдан фойдаланиш.

Ўйин куни фақатгина телетрансляция (HB) мухбири камида 2 метр ижтимоий масофа сақлаган ҳолда, иккала жамоа бош мураббийи ва футболчиларидан қисқа («флеш») интервью олишига рухсат берилади. Бунда мухбир тиббий ниқоб ва қўлқоп тақиши, стендли ёки узун тутқичли микрофонлардан фойдаланиши мажбурий ҳисобланади.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида овоз ёзиб олиш қурилмаларини (диктофон, телефон ва бошқалар) мураббийлар олдидаги столга қўйиши тақиқланади. Бунда, стендли микрофонлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 16:02, 28.08.2020.
Ўқилди: 2371 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.