Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Де Брюйненинг агенти ҳибсга олинди. Можаро футболчи билан боғлиқ

Баҳо:
+ | -

Таниқли агент, "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне манфаатларини ҳимоя қилувчи Патрик Де Костер Бельгияда ҳибсга олинган. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Манбага кўра, Де Брюйне трансфери туфайли Де Костерга қарши тергов бошланган. Суд мажлисининг бошлиғи Брюссел тергов судяси Мишел Клиздир, у илгари "Стандард"да ўтказилган тинтувларни назорат қилган ва агент Кристофер Энротени футболчилар трансфери бўйича молиявий келишувларда айблаган.

Хабарларга кўра, янги тергов Де Брюйне "Вольфсбург"да ўйнаган (2014-2015) давр билан боғлиқ. Де Костер пул ювиш ва қалбакилаштиришда гумон қилинмоқда. Таъкидланишича, Де Брюйненинг "бўрилар" билан шартномаси бўйича тўловлар Лихтенштейн орқали ноқонуний равишда амалга оширилган.

Қўшимча қиламизки, Де Костер ҳибсга олинишидан бир кун олдин унинг уйи федерал прокуратура томонидан тинтув қилинган.

Маълумот учун, 2018 йилнинг кузида Бельгияда келишувлар ва молиявий фирибгарликлар бўйича можаро бошланди. Кейин полиция "Aндерлехт", "Брюгге" ва бошқа клубларнинг офисларида, шунингдек жиноий ҳаракатларга алоқадор бўлиши мумкин бўлган бошқа шахсларда тинтув ўтказди. Гумон остида, хусусан, яримҳимоячи Софиан Ханнининг "Aндерлехт"дан Москванинг "Спартак" жамоасига трансфери ҳам бор эди.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 09:26, 29.08.2020.
Ўқилди: 4146 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.