Лондондаги «Уэмбли» стадионида Англия суперкубоги учрашуви бўлиб ўтди. Унда АПЛ ғолиби «Ливерпуль» ҳамда Англия кубоги соҳиби «Арсенал» жамоалари тўқнаш келишди.
Биринчи бўлимда "канонирлар" устунликка эга бўлишган бўлса, иккинчи таймда ташаббус мерсисайдликлар томонида бўлди. Шунга мос равишда баҳснинг 12-дақиқасида Обамеянг ҳисобни очган бўлса, 73-дақиқада Минамино мувозанатни тиклади.
Ўйинда қўшимча бўлимлар белгиланмади ҳамда навбат дарҳол пенальтилар сериясига берилди. "Арсенал"нинг беш футболчиси зарбада адашмаган бўлса, "Ливерпуль" аъзоси Риан Брюстер йўллаган зарба натижасида тўп тўсинга тегиб, юқорига кўтарилиб кетди.
Шу тариқа, "Арсенал" янги мавсумни Англия суперкубоги соврини билан бошлади.
Англия суперкубоги.
Арсенал – Ливерпуль 1:1 (1:0, 0:1), Пенальтилар серияси - 5:4
Голлар: 1:0 – 12 Обамеянг, 1:1 – 73 Минамино.
Арсенал – Мартинес, Бельерин (Соареш, 58), Давид Луиз, Тирни (Колашинац, 83), Мэйтленд-Найлз, Эль-Ненни, Джака, Сака (Уиллок, 82), Холдинг, Обамеянг, Нкетиа (Нелсон, 82).
Ливерпуль – Алиссон, ван Дейк, Гомес, Робертсон, Уильямс (Минамино, 59), Милнер (Кейта, 59), Вейналдум (Брюстер, 90), Фабиньо, Мане, Салах, Фирмино (Джонс, 83).
Огоҳлантиришлар: Милнер (57).