"Барселона" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль жамоани тарк этишга тайёр. Унинг хизматига "А" Сериянинг гранд клублари қизиқиш билдирмоқда.
33 ёшли ярим ҳимоячи "Ювентус"га қайтмоқчи. Бу футболчи учун "Интер" вариантидан яхшироқ. Аввалроқ Видалга "нерадзуррилар" бош мураббийи Антонио Конте қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона"нинг янги мураббийи Рональд Куман Артурони ўз режаларига киритмаяпти ва унга янги жамоа топишини айтган.