Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Челси” ўз рекордини янгилайди!

Лондоннинг “Челси” клуби “Байер” ярим ҳимоячиси Кай Хаверцни қўлга киритиш учун ўз рекордини янгилашга тайёр.

“Sky Sport” нашрининг маълум қилишича, “аристократлар” Кай учун аввалига 72 миллион фунт тўлайди. Қолган 18 миллион фунт эса, турли бонуслар тариқасида тўлаб берилади.

Эслатиб ўтамиз, клуб тарихидаги энг қиммат трансфер мақоми айни дамда дарвозабон Кепа Aррисабалагага тегишли.

Манбанинг маълум қилишича, “Челси” Кайнинг трансфери Германиянинг Миллатлар лигаси мусобақасидаги ўйинларидан сўнг расман эълон қилади.

Себалос қайтмоқда

Трансфер ҳуқуқи “Aрсенал”га тегишли бўлган Дани Себальос Лондонга қайтмоқда.

Журналист Фабрицо Романонинг маълум қилишича, футболчи яна бир мавсум “тўпчилар” сафида ижара асосида тўп суради.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда испаниялик ярим ҳимоячи AПЛ доирасидаги 24 та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та ассистни ёзиб қўйди.

“Рома”га ҳужумчи керак

Римнинг “Рома” клуби Эдин Жеконинг ўрнини эгаллашга қодир янги 9-рақам эгасини излашда давом этмоқда.

LGDS нашри берган маълумотларга таяндиган бўлсак, клуб “Герта” жамоаси форворди Кшиштоф Пентек билан жиддий қизиқиб қолган.

Манбанинг маълум қилишича, “бўрилар” полякни ортга қайтариш учун “Герта”га 25 миллион евро таклиф қилмоқчи.

“Aрсенал”дан янги юриш

Лондоннинг “Aрсенал” жамоаси ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида “Вест Ҳем” ярим ҳимоячиси Фелипе Aндерсон билан шартнома имзоламоқчи.

“Football Insider” нашрининг маълум қилишича, “кононирлар” Месут Ўзилнинг ўрнини айнан Aндерсон билан тўлдиришни режа қилган.

Манбада ёзилишича, Aндерсон билан “Наполи” жамоаси жиддий қизиқиб қолган. Шунингдек, МЛС ва Қатар клубларидан ҳам ажойиб таклифлар келиб тушмоқда.

ПСЖ “Aрсенал”га қандай жавоб берди?

 

Парижнинг ПСЖ жамоаси “Aрсенал”нинг таклифини рад этди.

“Daily Mirror” нашрининг маълум қилишича, “конинирлар” Маттео Гендузини Париж клубига тавсия этган, бироқ ПСЖ Гендузидан воз кечди.

Манбанинг маълум қилишича, “Брайтон” билан ўйиндаги жанжал сабабли “Aрсенал” ёш ва иқтидорли футболчи билан хайрлашишни истамоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:40, 03.09.2020.
Ўқилди: 12925 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.