Италиянинг "Верона" клуби ҳужумчиси Оливер Юргенс фаолиятини "Интер" клубида давом эттириши мумкин.
GianlucaDiMarzio.com сайтининг тарқатган маълумотига қараганда, 17 ёшли ҳужумчининг хизматига шахсан "Интер" клуби бош мураббийи Антонио Контенинг ўзи қизиқиш билдирмоқда. Ёш ҳужумчи якунига етган мавсумда Контеда яхши таасуроот қолдирганди.
Шунингдек, Юргенсга "Валенсия" ва "Лестер" клублари ҳам қизиқиш билдираётганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Якунига етган чемпионатда Юргенс 19 та учрашувда майдонга тушиб 12 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.