Мюнхеннинг «Бавария» клуби фахрий директори Ули Хёнесс жамоа ҳимоячиси Давид Алаба билан янги шартнома борасида олиб борилаётган музокара ҳақида фикр билдирди.
- Барчамиз Давиднинг қолишини хоҳлаяпмиз, чунки у жуда яхши йигит. Ханс Флик уни жамоада олиб қолишни жуда хоҳламоқда. Бироқ, унинг агенти очкўзлик қилмоқда. Шунингдек, унинг отаси агентнинг катта таъсирида турибди, — Хенесснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sport1.