Кириш Регистрация
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
16/04 18:00 Япония 1-0 Хитой
16/04 20:30 Жанубий Корея 1-0 БАА
16/04 20:30 Ироқ 0-2 Таиланд
16/04 23:00 Саудия Арабистони 4-2 Тожикистон
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
17/04 18:00 Ўзбекистон - Малайзия
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

Месси «Сити»га керакми? Де Брюйне жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Aнглиянинг «Манчестер Сити» жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне “Daily Mail” нашри учун берган интервьюсида Леонель Мессининг трансфери ҳақида фикр билдирди.

Кевин Де Брюйне:

“Очиғини айтаман, Мессининг жамоамиз аъзоси бўлишига ишонмаган эдим. Aгар унинг Манчестерга кўчиб келиши учун имконияти бўлганида, бу иш албатта содир бўлган бўлар эди. Сабаби, у футбол оламининг тирик афсонаси. Месси сингари ижрочиларнинг жамоамизда бўлиши учун раҳбарлар қўлидан келган барча ишни амалга оширган бўлар эди.

Сабаби, Месси футбол оламидаги улкан имкониятлар калити. Уни қўлга киритишга молиявий қодир клубларнинг барчаси Лео таркибида бўлишини истайди. Бу табиий ҳол албатта.

Aгар Мессининг трансферига бизнес кўзи билан қарасангиз ҳам бу «Манчестер Сити» учун яхши имконият эканлигини дарров англайсиз. Леонинг трансфери ортида улкан реклама шартномалари ҳам пайдо бўлиши аниқ. Aгар «Манчестер Сити» унинг трансфери ва маоши учун миллионларни сарф этса ҳам якунда бу пуллар соф даромад бўлиб қайтиши аниқ эди.

Футболчи сифатида унинг жамоамизда бўлиши ёки бўлмаслиги ҳақида фикр билдирмоқчи эмасман. Бизга бунинг умуман фарқи йўқ. Aгар бу трансфер амалга ошганида, «Сити»да катта ғалабалар учун имконият янада ошган бўлар эди. Сабаби, мен Лео Мессини барча замонлардаги энг яхши футболчи деб ҳисоблайман.”

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:19, 13.09.2020.
Ўқилди: 10589 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.