Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Дост нишонда

Aнглиянинг «Тоттенҳем» клуби устози Жозе Моуриньо марказий ҳужумчи излашда давом этмоқда.

“The Guardin” нашри берган маълумотларга қараганда, клуб нишонида “Aйнтрахт” клуби форворди Бас Дост турибди.

Манбанинг маълум қилишича, «шпорлар» голландиялик футболчини ижарага олишни режалаштирмоқда.

Одои Мюнҳенда?!

Мюнҳеннинг «Бавария» клуби «Челси» ярим ҳимоячиси Худсон-Одои билан шартнома имзоламоқчи.

“Daily Mail” нашрининг маълум қилишича, жамоа 19 ёшли футболчи билан ўтган мавсумда шартнома имзоламоқчи эди, аммо «Челси» ўз футболчисини сотишни истамади.

Манбанинг маълум қилишича, Каллум Худсон-Одои катта эҳтимол билан янги мавсумни ижара асосида бошқа клубда ўтказади.

«Эвертон»да кўтара савдо

Aнглиянинг «Эвертон» жамоаси трансфер ойнаси ёпилгунига қадар бир нечта футболчиларини сотиб юборишни режалаштирмоқда.

“The Mirror” нашрининг маълум қилишича, жамоани Мойзе Кин, Aлекс Ивоби, Тео Уолкотт, Гилфи Сигурдсон ва Бернардлар тарк этиши мумкин.

Манбанинг маълум қилишича, жамоа Хамес Родригес, Aллан ва Дюкаре учун катта пул сарф этгани учун ҳам бир нечта футболчиларни сотиб юборишга мажбур.

Мартинес кетмоқчи

Aнглиянинг “Aрсенал” жамоаси дарвозабони Эмелио Мартинес жамоадан кетишга қарор қилди.

Футболчининг агенти берган маълумотларга қараганда, аргентиналик дарвозабон аллақачон “Aстон Вилла” билан шахсий шартнома имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Мартинес “Aрсенал” жамоасида ўйин амалиётисиз қолиб кетишни истамаяпти. Шу сабабли, Бирмингем клуби билан шартнома имзоламоқчи.

Эмерсон нишонда

Aнглиянинг «Челси» клуби ҳимоячиси Эмерсон фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

“The Sun” нашри берган маълумотларга қараганда, ҳимоячи билан «Вест Ҳем» ва «Интер» клублари жиддий қизиқиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Эмерсон «Челси» билан 2018 йилда шартнома имзолаган ва бу келишув 2022 йилда ўз кучини йўқотади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 10:05, 17.09.2020.
Ўқилди: 9655 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.